Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган яна 11 нафар ёшларга ер ажратиб берилди

×

 2021-02-19 02:25:41    60

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш мақсадида ёшлар учун ер ажратиб бериш ишлари давом этмоқда.

Мазкур тадбирларнинг давомида сифатида “Ғаниобод” ММТП ҳудудида жойлашган “Озода ая Ражабгарди” фермер хўжалигидаги ер майдонидан Ойимчақақир, Даҳанақақир ва Каримобод маҳаллаларида истиқомат қилувчи 11 нафар ишсиз ёшга ўн беш сотихдан ажратиб берилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Исроил Турсунов иштирок этиб, бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, мўл ҳосил олишга ҳаракат қилиш ва даромадни кўпайтириш зарурлиги, бунинг учун ҳамма шароитлар яратиб берилишини таъкидлади.

Ишсиз ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган деҳқончилик учун ер ажратиб бериш тадбирлари туманда давом этади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати