Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими “Кичик Оқмачит” маҳалласида сайёр қабул ўтказди

×

 2021-02-10 21:48:55    74

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун, 10 феврал куни “Кичик Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказиб, ҳудуд аҳолиси билан учрашди.

Аҳолининг барча қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, ечимини кутаётган долзарб муаммоларни жойида аниқлаш, ўрганиш ҳамда бартараф этиш мақсадида ташкил этилган сайёр қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва муассалар, тижорат банклари мутасадди раҳбарлари иштирок этдилар.

Шу куни сектор раҳбарининг қабулида 20 нафар жисмоний ва юридик шахслар иштирок этиб, улар томонидан билдирилган 25 та турли йўналишдаги масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилди ва айрим мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Жумладан, фуқаролар томонидан тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит олиш, иссиқхона ташкил этиш учун ер майдони ажратиш, маҳалла биносини давлат-хусусий шериклик асосида янгидан барпо этиш, ногиронлиги бўлган фарзандига ортопедик мослама олишда амалий ёрдам олиш, иссиқхона қуриш учун субсидия ажратиш, уй-жойини таъмирлаш, электр энергияси узатмаларидаги қувватни ошириш, йўлларни таъмирлаш, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш каби масалалар, бундан ташқари бошқа соҳаларга доир таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Туман ҳокими сайёр қабул давомида аҳоли вакиллари томонидан билдирилган масалаларга аниқ ва тезкор чоралар кўриш бўйича тегишли идора раҳбарларига топшириқлар берди. 

Сектор раҳбарининг халқ билан очиқ мулоқоти сўнггида ҳар бир мурожаат таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати