Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратда

×

 2021-01-28 19:28:45    65

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонасида навбатдаги қабул ўтказилди.

Қабулдаги масалаларни ҳал этиш учун тумандаги ташкилот ва муассасалар мутасаддилари ҳам иштирок этишди.

Учрашувда фуқаролар томонидан турли масалалардаги 30 та мурожаат тушди.

Муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.

Мурожаатлардан 5 тасини шу куннинг ўзида ижобий ҳал этишга эришилган бўлса, 4 та бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, ижроси муддат талаб этадиган 21 та мурожаатлар эса ўрганиб чиқиб, чора кўриш учун тегишли масъулларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.