Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 80 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғона вилоят ДСБ бошлиғи Ўзбекистон туманида сайёр қабул ўтказди

×

 2020-09-14 21:44:19    143

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шукурулло Нисбатхонов Ўзбекистон туманида сайёр қабул ўтказди.

Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида туман ҳокимлигида ташкил этилган қабулда Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев ва туман сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сайёр қабул давомида 20 нафар фуқароларнинг ишга жойлашиш, турар уй-жойини таъмирлаш, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, саломатлигини тиклаш учун йўлланма олиш, фуқаролик паспортини алмаштириш, тўлов контракт суммасини тўлашда амалий ёрдам кўрсатиш каби масалаларга оид кўплаб мурожаатлари тингланди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Халқ билан мулоқот давомида 7 та мурожаатчининг масаласи жойида ижобий ечим топган бўлса, ҳал этилиши муддат талаб қиладиган 13 та мурожаатнинг эса ижроси назоратга олинди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Қабул давомидаги мурожаатлар асосида ижтимоий кўмак сифатида 3 та оилага зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари билан ёрдам кўрсатилди, 2 нафар эҳтиёжмандларга ногиронлик аравачаси тақдим этилди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Шунингдек, сайёр қабулдаги келиб тушган мурожаатлар ижросини таъминлаш мақсадида, 35 ва 58-мактаблар ички ва ташқи ҳудудларидаги 600 метр йўл майдонига шағал ётқизилди ҳамда мазкур ҳудудларни келгусида асфальтлаштириш борасида ҳам зарурий чора-тадбирлар белгиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати