Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев: пандемия даврида қийин вазиятда қолган ҳар бир оилани қўллаб-қувватлашга эътибор қаратамиз

×

 2020-05-02 19:03:42    77

PDF yuklash
Chop etish


1-сектор раҳбари, туман ҳокими Қ.Джураев сектор ҳудудидаги хонадонларда бўлиб, фуқаролар билан учрашишда давом этмоқда. Уларнинг яшаш шароитларини янада яқиндан ўрганиб, мутасадди идоралар билан биргаликда мавжуд муаммоларини ҳал қилиш чораларини кўрмоқда.


Пандемия даврида қийин вазиятда қолган оилаларни ижтимоий-моддий қўллаб-қувватлаш, кунлик, мавсумий ёхуд муқим иш ўрнини йўқотган фуқароларни иш билан таъминлаш масалалари сектор раҳбарининг ҳудудлардаги ўрганишларида асосий масала сифатида қаралмоқда.


Ўрганишларда аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлашда томорқадан самарали фойдаланишни тарғиб этишга ҳам алоҳида аҳамият қаратиляпти. Хонадон эгаларига субсидия маблағлари ҳисобига, томорқаларида иссиқхоналар қуриш таклифлари берилиб, таклифларни амалга тадбиқ этиш ишлари бошлаб юборилди.


Сектор раҳбарининг ташаббуси билан эҳтиёжманд оилаларга “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериляпти.


Пандемия даврида ҳар бир оила, ҳар бир шахс давлат эътиборида эканлигини намоён этувчи бундай эзгу ҳаракатлар, туман ҳокимининг уй-уй юриб ижтимоий таъминотга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати