Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 61 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Саховат ва кўмак – халқимизга хос қадриятнинг амалий ифодаси Ўзбекистон туманилик сахий инсонлар томонидан намоён этилмоқда

×

 2020-04-23 23:24:54    68

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда синовли кунлардан мардонавор ўтиш бўйича қатъий ҳаракат қилинмоқда. Президентимизнинг тезкор, муаммолар ечимига аниқ йўналтирилган қарор ва фармонлари, видеоселектор йиғилишларида хавфларни бартараф этиш бўйича қатъий белгилаб бераётган вазифалари бу жараёнда асосий аҳамият касб этмоқда.

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил этиш ташаббуси пандемияга қарши курашиш борасидаги ҳаётий ташаббуслардан бири бўлди.

Муддати узайтирилган карантин даврида ижтимоий муҳофазага муҳтож кишилар, ногиронлиги бўлган шахслар, вақтинча ишсизлар, норасмий секторда кунлик даромадга суяниб келган оилаларга манзилли ёрдамни кучайтириш борасидаги бу эзгу ҳаракатни Ўзбекистон туманидаги саҳий инсонлар, юрт мададкорлари тўлиқ қўллаб-қувватламоқдалар. 

Якка тартибда хусусий тадбиркорлик билан шуғулланадиган Зумрадхон Ғиёсиддиноваларнинг оиласи Яйпан шаҳрида озиқ-овқат ҳамда парфюмерия маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб, элга хизмат қилади.

Зумрадхон Ғиёсиддинова эртага кириб келадиган Рамазон ойи арафасида эҳтиёжманд оилалар, камхарж юртдошлари олдидаги инсонийлик бурчини айни палласида тўғри англаб, уларнинг дастурхони учун зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарурий хўжалик буюмларини хайрия қилишга аҳд қилди.

  Сахий тадбиркор бугун, 120 та қўл ювиш учун атир совуни, 60 кг сабзи, 50 кг картошка, 60 кг пиёз, 100 кг гурунч, 30 кг новвот, 5 қоп карам ва бошқа санитария маҳсулотларини тумандаги хайрия марказига етказиб келди.   

- Давлатимиз раҳбарининг 20 апрель кунги йиғилишда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталиб, халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурганликларидан руҳланиб кетдик, - дейди тадбиркор Зумрадхон Ғиёсиддинова. – Бугунги хайрли ишларимиз билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Бугун, хайрияларимизни мазкур марказга етказдириб берган бўлсак, олдимизда турган муқаддас кунларда маҳаллаларимиздаги ўзимиз таниган, билган муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, эҳтиёжмандлар қўллаб-қувватлаш орқали эзгу амалларимизни давом эттиришни ният қилганмиз.

Синовли кунларда бу ташаббусга лаббай, деб жавоб бераётган бу каби саҳоватпеша тумандошларимиз талайгинаки, улар ҳам ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга саховат кўрсатиш орқали ўзларининг умр дафтарларини безаб боришмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати