Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шифокорларимиздан навбатдаги ғалаба: яна 8 нафар бемор коронавирус касаллигидан фориғ бўлди.

×

 2020-04-09 18:05:40    91

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар орасида буткул соғайганлар сони  яна 8 нафарга кўпайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган бемордан 38 нафари буткул соғайганини мамнуниям билан айтишимиз мумкин. Тузалганларнинг кун сайин кўпайиб бораётганида эса, авваламбор, шу соҳада фаолият олиб бораётган фидокор тиббиёт ходимларининг улкан ҳиссаси мужассам. Шифокорлар беморларни даволашда дунё тажрибаси, хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Япония каби қатор мамлакатларнинг энг нуфузли мутахассислари тавсияларидан фойдаланишмоқда. Бундан ташқари, Президентимиз топшириғига кўра, ҳар бир беморга икки нафардан шу соҳада кўзга кўринган тажрибали мутахассислар жалб қилиниб, стандартлар бўйича даволаш чоралари кўрилмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги