Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида дезинфекция ишлари давом этмоқда

×

 2020-03-23 10:02:42    113

PDF yuklash
Chop etish


Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон туман Cанитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда Ўзбекистон тумани хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси томонидан туманда кенг кўламда дезинфекция ишлари давом этмоқда.

Туман СЭОМ ҳамда дезинфекция станцияси мутахассисларидан иборат дезинфекция гуруҳлари юрт тинчлиги, инсонлар саломатлигини сақлаш йўлида кечани кеча, кундузни кундуз демай сидқидилдан меҳнат қилиб, коронавирусни олдини олиш бўйича жиддий курашмоқдалар.

Туманда ташкилот, корхона ва муассасалар, ўқув муассасалари, мактабгача таълим муассасаларида дезинфекция ишлари амалга ошириб борилаётир.

Бу борада айниқса Туман СЭОМ зарарсизлантириш бўлими ходимлари томонидан тумандаги мавжуд автошоҳбекатлар, бозорлар ва аҳоли гавжум бўладиган масканларда дезинфекция ишларини янада кучайтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Дезинфекция ишларини амалга ошириш давомида аҳоли, хусусан ҳайдовчилар, савдо расталари эгалари ўртасида коронавирус инфекциясини олдини олиш юзасидан кенг тарғибот ишлари олиб борилиб, суҳбатлар ўтказилмоқда, уларга зарурий эслатмалар тарқатилмоқда.

Мазкур амалий ишларнинг барчаси профилактик тадбирлар ҳисобланиб, бирон бир ваҳимага умуман ўрин йўқ!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати