Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туман ички ишлар бўлимига янги раҳбар тайинланди

×

 2020-03-04 23:46:25    71

PDF yuklash
Chop etish


Кеча, Фарғона вилояти ИИБ нинг расмий хабарига кўра, подполковник Темирзақов Абдувахоб Қўчқоралиевич Ўзбекистон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланганлиги тўғрисида маълум қилган эдик.

Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Шунингдек, йиғилишда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Тошхўжаев Дониёр Бахтиёрович иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган подполковник Темирзақов Абдувахоб Қўчқоралиевич туман фаолларига таништирилди.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, подполковник А.Темирзақов шу пайтга қадар Марғилон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати