Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ва Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Ўзбекистон тумани Кенгашининг тадбиркор-фермерларимизга МУРОЖААТНОМАСИ

×

 2020-03-02 15:20:51    216

PDF yuklash
Chop etish


Ҳурматли ва азиз фермерлар!

Азал-азалдан халқимиз нонни энг улуғ неъмат деб билишган ва уни қадрлаб келишган.

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб ғаллачилик иқтисодиётимизнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланганлиги натижасида катта харажатлар эвазига четдан дон олиб келинишига барҳам берилди.

Соҳага илмий асосланган агротехнологияларни жорий этилиши, уруғчилик тизимининг такомиллашиши ҳамда янги серҳосил навларнинг яратилиши ва жорий этилиши натижасида кафолатланган ҳосил олиш имконияти пайдо бўлди.

Энг асосийси, муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида бошоқли дон етиштириш, харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш, қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини янада оширишга қаратилган қулай агробизнес муҳитини яратиш орқали “давлат буюртмаси”дан босқичма-босқич воз кечиш белгилаб берилди.

Ушбу берилган таклиф фермер ва деҳқон хўжаликларининг азалий орзуси бўлиб, ўзининг тарихийлиги ва соҳада туб бурилиш ёки инқилобий ўзгариш бўлди десак, ҳеч ҳам муболоға бўлмайди.

Бугун фермер ва деҳқонларимиз қишлоқ хўжалигида асосий куч бўлиб, нафақат мазкур соҳани, балки бутун мамлакатимиз тараққиётини юксалтириш, халқимизнинг турмуш даражасини ошириш, юртимизни ҳар жиҳатдан обод ва фаровон қилишда беқиёс ишларни амалга ошираётганини халқимиз фахр ва ғурур билан ҳис қилиб турганлиги ҳам айни ҳақиқатдир.

Маълумки, етиштирилган донни, шу жумладан, қолипли нон ва ун маҳсулотлари нархини эркинлаштирилиши биринчи қадамлардан бири бўлди, десак бу ҳам тўғри бўлади. Бунга пухта тайёргарлик кўрилганлиги натижасида бозорда дон нархининг барқарорлиги таъминланди.

Бошоқли дон етиштиришни эркинлаштириш, фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлигини ошишига, иқтисодий ўсишга ва пировард натижада самарадорликка эришишга олиб келади. Бу яратилган қулай имконият ва имтиёзлар ҳар йилгига нисбатан янада кўпроқ ҳосил олиш масъулиятини оширади.

Шундан келиб чиқиб, ҳар биримиз бириктириб берилган ер майдонларининг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланиб, иқтисодий манфаатга ишлашимиз зарур эканлигини тушиниб етишимиз керак.

Она заминимизнинг ҳар бир қаричини эъзозлаган ва “ҳар қарич еримиз зарга тенг” эканлигини тушуниб етган илғор, тажрибали миришкор ва жонкуяр фермерларимиз томонидан бугунги кунда ғалла майдонларида баҳорги биринчи озиқлантириш ишларини ва пешма-пеш шарбат усулида суғоришни амалга ошириб, кафолатланган юқори ҳосил ва даромад олишга пухта замин яратилмоқда.

Ҳурматли фермерлар!

Бошоқли дон экинларини парвариш қилиш бўйича белгиланган агротехник тадбирларни ўз муддатида ўтказиш ҳисобига кафолатланган ҳосил олишни таъминлаш, ер майдонларидан самарали фойдаланиш, юқори ҳосилдорлик ва иқтисодий даромадга эришишда фермер хўжаликлари масъулиятини янада ошириш мақсадида ғалла парваришида белгилаб берилган “Зарбдор 30 кунлик” да қуйидаги муҳим агротехник тадбирларни амалга оширишингизни сўраймиз:

Биринчидан. Ривождан орқада қолган майдонларда ғалланинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир контур учун ишлаб чиқилган “йўл харитаси” да бажарилиши керак бўлган агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш;

Иккинчидан. Ғалла майдонларини озиқлантириш учун ажратилган азотли минерал ўғитлар билан жорий йилнинг 1-15 февраль кунлари (200 кг дан) баҳорги биринчи озиқлантириш ҳамда 1-15 март кунлари (300 кг дан) иккинчи озиқлантириш тадбирларини ўтказиб, пешма-пеш шарбат усулида суғориш ишларини ташкил этиш;

Учинчидан. бу йил баҳор ойларида об-ҳавонинг серёғин келиши “занг” касаллиги билан бирга, зарарли ҳашоратлар ва бегона ўтларнинг кўпайишига сабаб бўлишини Сиз азиз фермерлар жуда яхши биласиз ва бу борада тажрибаларингизга таянган ҳолда соҳа мутахассислари билан биргаликда уйғунлашган ишлов бериш ишларини ўз вақтида ташкил этиш;

Ғалла майдонларида бегона ўтлар, “занг” ва бошқа касалликлар ҳамда зарарли ҳашоратларни кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида март ойида “Тўртлик аралашма” билан биринчи ишлов беришни штангали пуркагичлар ёрдамида амалга ошириш;

Тўртинчидан. Миришкор деҳқонларимиз, тажрибали ғаллакорларимиз ҳосилдорликни кўпайтириш ва тупроқ унумдорлигини ошириш учун маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланиб келишганлигини ҳисобга олиб, ҳар бир контурнинг сув кириш жойида ҳандаклар қазиш, гектарига қўшимча яна 5-6 тоннадан маҳаллий ўғит жамғариб, ғаллани шарбат усулда суғоришни ташкил этиш ва чорва моллари пайҳонидан сақлаш чораларини кўриш;

Бешинчидан. Ғаллани дуркун ва баравж ўсиб ривожланишини таъминлаш мақсадида март ойида қўшимча бир марта ва мавсумда камида уч марта баргидан озиқлантириш ишларини амалга ошириш;

Олтинчидан. Ғалла ўрим-йиғимида қатнашадиган дон ўриш комбайнларини таъмирлаш ишларини якунлаб, 1 апрелга қадар тайёрлов чизиғига қўйиш.

Азиз ва қадрли фермерлар!

Бугун халқимиз бизни “ризқ-рўзимиз бунёдкорлари” деб улуғлаб, азму шижоатимиз, ғайрат ва матонатимизга кўз тикиб турганини бир зум бўлса-да, эсдан чиқармаслигимиз керак.

Дастурхонимиз тўкин-сочин, бозорларимиз ноз-неъматларга тўла ва арзон, турмушимиз фаровон бўлиши бизнинг машаққатли меҳнатимизга боғлиқ. Нега деганда, бугунги кунда ғаллачиликнинг нафақат мамлакатимиз саноати ривожидаги, балки аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги ўрни ҳам беқиёс бўлиб, уни ҳеч нарса билан ўлчаб ҳам, баҳолаб ҳам бўлмайди. Хусусан, бозорларимизни гўшт, сут, тухум каби муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдиришда мазкур тармоқнинг роли нақадар катта эканини унутмайлик!

Биз муҳтарам Юртбошимизнинг юксак ишончини оқлаб, мамлакатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш учун барчангизни сидқидилдан ҳалол ва фидокорона меҳнат қилишга чақирамиз!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, эзгу ва олижаноб ишларингизга қут-барака тилаймиз. Бу йилги мавсумда улкан хирмон барпо этиб, халқимиз олдида юзимиз ёруғ бўлиши ҳаммамизга насиб этсин!

Ўзбекистон туман қишлоқ хўжалиги бўлими,      

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва таморқа ер эгалари Ўзбекистон туман Кенгаши.