Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистонлик олимлар куйишга қарши ва яра битказувчи восита олиш усулини ишлаб чиқди

×

 2020-03-02 08:53:29    158

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти томонидан куйишга қарши ва яра битказувчи воситани олиш усули ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги патенти олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси маълум қилди.

Куйишга қарши ва яра битказувчи восита майдаланган Ўсимлик хом-ашёсини эритгич - бензин ёки гександа экстракция қилиш, филтрдан ўтказиш ва эритгични буғлантириш йўли билан олинади.

Яра битказувчи восита қуйидаги жиҳати билан фарқланади: Ўсимлик хом-ашёси сифатида мос равишда 2,5-1:1:1 масса нисбатида олинган наъматак мевалари (Rosa canina L.), кунжут уруғи (Sesamum indicum L.), гармаланинг ерусти қисми (Peganum harmala L.) ва зизифора (Ziziphora pedicellata Pazij et Vved) қўлланади, бензин ёки гексан билан экстракциялаш Sokslet системасида 60-78°С ҳароратда ҳамда хом-ашё: эритгичнинг 1:15 масса нисбатида 8-10 марта ўтказилади кейин экстракт табиий липидли моддалар миқдори 30-35 фоизга етгунича концентрация қилинади.

Фото: sof.uz