Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-02-19 17:19:13    195

PDF yuklash
Chop etish


Кеча, 18 февраль куни олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлигининг бўлим ва гуруҳ раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва вакиллари, тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Қ.Джураев очди ва олиб борди.

Сессия аввалида “9-Шўр қишлоқ” сайлов округидан депутат Имомов Ахроржон сессия котиби этиб сайланди.

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг иккинчи сессиясининг кун тартибига тўққизта масала киритилди.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти.

2. Туманда 2019 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида туман прокурорининг ахбороти.

3. Тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича Ўзбекистон тумани Адлия бўлими бошлиғининг ахбороти.

4. Туманда 2019-2020 йиллар мобайнида аниқланган ноқонуний қурилишлар ҳамда бу каби ҳолатларни олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг ахбороти.

5. Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг ахбороти.

6. 2019 йил давомида туманда қонунчилик ҳолати ва жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида туман ички ишлар бўлими томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ИИБ бошлиғининг ахбороти.

7. Тумандаги барча суд раислари томонидан 2019 йил январ - декабр ойларида одил судловни амалга оширишдаги фаолиятлари ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборотлари. (Жиноят суди, Фуқаролик суди, Маъмурий суд, Иқтисодий суди раислари)

8. Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йил учун иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.(Жиноят суди, Фуқаролик суди, Маъмурий суд, Иқтисодий суди судялари) ахборотлари.

9. Бошқа масалалар.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Ғуломжон Акбаров маъруза қилди.

Маърузачи туманида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўтган 2019 йил якуни бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти хамда мурожаатлар билан ишлашнинг ҳолати тўғрисида ахборот берди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан, туманда 2019 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Мирвохиджон Отабоевнинг ахбороти тингланди.

Ахборотда ўтган 2019 йилда туман прокуратураси томонидан туманда қонунчилик аҳволидан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунийликни таъминлаш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда бошқа соҳаларда қонунлар устуворлигини таъминлаш масалаларига муҳим аҳамият берилганлиги қайд этилди.

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан, тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича Ўзбекистон тумани Адлия бўлими бошлиғи Ғайратжон Санаевнинг ахбороти тингланди.

Ахборотчи Адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида белгиланган фаолиятнинг устувор йўналишлари ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан, туманда 2019-2020 йиллар мобайнида аниқланган ноқонуний қурилишлар ҳамда бу каби ҳолатларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Иқболжон Нажмиддиновнинг ахбороти эшитилди.

Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан, 2019 йилда туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Дилмуроджон Қодировнинг ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан, 2019 йил давомида туманда қонунчилик ҳолати ва жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида туман ички ишлар бўлими томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, хуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи Иқболжон Тожибоев ахборот берди.

Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан, 2019 йил январ - декабр ойларида одил судловни амалга оширишдаги фаолиятлари ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси Ойбек Мирсадиков, Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг раиси Умиджон Хўжақулов, Ўзбекистон тумани маъмурий судининг раиси Авазбек Рахимов ҳамда Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди судьяси Жамшидбек Отабоевларнинг ахборотлари тингланди.

Шунингдек, сессия кун тартибига қўйилган саккинчи масала юзасидан, Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йил учун иш режалари тасдиқланди.

Сессия давомида сессия иши қатнашчилари, хусусан депутатлар, ташкилот ва муассалалар раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар раислари музокараларда фаол иштирок этиб,  кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдиришди.

Сессия иши кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди ва улар юзасидан билдирилган таклифлар, қўшимчалар ҳисобга олинган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати