Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Прокурор ва ёшлар учрашуви”да кўплаб янги ғоялар илгари сурилди
2020-02-12 16:11:44 213
Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама етук ва комил инсон қилиб тарбиялаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада жойларда бевосита ёшлар билан ўтказилаётган мулоқот ва учрашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ёшлар билан ишлашда самарали ёндашувлардан бири бўлган яна бир тадбир, “Прокурор ва ёшлар” учрашуви кеча 11 февраль куни Ўзбекистон туманидаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.
Тадбирда Фарғона вилоят прокурорининг ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси Шамсиддин Турдалиев, Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев, туман прокурори Мирвохиджон Отабоев, вилоят ва туман прокуратураси ходимлари, туман Ички ишлар бўлими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси, ташкилот ва муассалар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва туман ёшлари иштирок этди.
Дастлаб, тадбир доирасида тумандаги “Баркамол авлод” болалар марказида “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” мавзусидаги кўргазмалар ташкил этилди.
Кўргазма давомида ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, спортнинг оммавийлигини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, касб-ҳунарни эгаллаш мақсадида турли амалий ишлар олиб борилаётганига эътибор қаратилди.
Ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари, замонавий ва қудратли ҳарбий техникаларнинг намойиши туман ёшларининг қалбида она Ватанга муҳаббат, тинчлигимизни кўз қорачиғидек асраб авайлаш ҳиссини янада оширди.
Тадбирда сўз олган вилоят прокурори ўринбосари Шамсиддин Турдалиев жамиятда ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш давр талаби эканлиги ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ёшларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда жамоатчиликнинг ўрни муҳим эканлиги, ёшлар билан алоҳида ишлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, очиқ мулоқот давомида вилоят прокурорининг ўринбосари Шамсиддин Турдалиев прокуратура ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, эзгу ташаббуслар, ёшларга қаратилган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Учрашувда, жорий йилнинг 24 январь куни давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатномасида “Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади” - деган ғоят муҳим иборалари алоҳида эътироф этилди.
“Ёшларга оид давлат сиёсати қандай амалга ошириляпти, қандай муаммолар бор, уларни қандай ҳал қилишимиз керак?” каби мулоҳазалар ўртага ташланди, ушбу саволлар муҳокамалар марказида бўлар экан, ёшларнинг мулоҳазалари - таклифлари тингланди.
Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар эришаётган ютуқлари билан биргаликда, ўзларини қийнаётган турли муаммо ва масалалар юзасидан эркин фикр билдирди.
Ёшларнинг аксарият мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилган бўлса, ижроси маълум муддат талаб этадиган таклиф ва мурожаат, ташаббуслар ижроси таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб, ижроси вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.
Учрашув якунида, ёшларга вилоят прокуратурасининг эсдалик совғалари ҳамда китоблар жамланмалари топширилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати