Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик ўқувчилар CASPIAN CUP 2020 халқаро ментал арифметика олимпиадасида ҳам ғолибликни қўлга киритди

×

 2020-02-12 16:08:53    141

PDF yuklash
Chop etish


8-9-феврал кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган CASPIAN CUP 2020 халқаро ментал арифметика олимпиадасида Озарбайжон, Ўзбекистон, Буюк Британия, Швейцария, Россия ва Украина давлатларидан 200 нафардан ортиқ иштирокчилар иштирок этди.

Ушбу халқаро олимпиадада тумандошимиз, моҳир педагог ва блогер Исроил Тиллабоев ташкил этган AlfaPro ўқув марказидан 8 нафар ўқувчи ҳам иштирок этиб, уларнинг барчаси совринли ўринларни эгаллади.

Ўқувчилар Start va Intermediate категорияларида қатнашди ва битта учинчи, 4 та иккинчи, битта 1-ўринни қўлга киритди. Икки ўқувчи ўз категориясида чемпион деб топилди.

Ғолиб ва совриндорлар орасида туманимиздаги 49-мактаб ўқувчиси, 13 ёшли Мухаммадисоқ Мамадалиев,  21-мактаб ўқувчиси, 12 ёшли Одилбек Олимжонов, 42-мактаб ўқувчиси, 10 ёшли Камолхон Мусажонов хамда 36-мактаб ўқувчиси, 10 ёшли Аюбхон Аъзамовларнинг борлиги қувонарлидир.

Марказ ташкилотчиси, тумандаги 65-ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаб-интернати математика фани ўқитувчиси ва блогер Исроил Тиллабоевнинг шогирдлари ҳисобланган ёш билимдонларимизнинг 2019 йилнинг сўнгги кунларида Москва шаҳрида ўтказилган халқаро ментал арифметика олимпиадасида эришган ютуқлари ҳақида хам аввал хабар берган эдик.

Ўзбекистон туман ҳокимлиги навбатдаги ғалаба билан ҳам ёш билимдонларимизни, уларнинг устозлари ва ота-оналарини самимий қутлайди. Шуни мамнуният ва ишонч билан айта оламизки, ўқувчиларимизнинг эришган ҳар бир ютуқларидан биз ҳам ҳақли равишда фахрланамиз.

Туманимизда шу каби иқтидорли ёшлар янада кўпайиб, уларнинг ютуқ ва муваффақиятлари бардавом бўлишини тилаймиз.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати