Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалардан хабардормисиз?

×

 2020-02-10 21:17:07    104

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг ўзи танлаган тараққиёт йўлидан дадил одимлаяпти. Миллий манфаатларимизни инобатга олган ҳолда олиб борилаётган изчил ички ва ташқи сиёсат давлатимизнинг жахон ҳамжамияти томонидан эътироф этилишини, халқаро майдонда обрў-эътиборини ортиб боришини таъминлаб келмоқда.

Ушбу йўлда барча давлат рахбарларидан тортиб, оддий фуқароларгача мустақиллигимиз, давлатимиз ривожланиши, жахонда тан олинган ривожланган давлат номига эришиш учун қўлидан келганича хиссасини қўшиб бормоқда. Шундай улкан мақсадларни ҳуқуқий механизмини шакллантириш юзасидан кўплаб қонунлар ва ушбу қонунларга асосан амалдаги қонунларга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Маълумки ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши натижасида аянчли оқибатлар келиб чиқиши хеч кимга сир эмас. Шундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2018 йил 22 октябрь куни имзоланган ЎРҚ-503-сонли қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу қонунга кўра МЖтКнинг 131-моддаси (Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш) биринчи қисмининг санкцияси аввал транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиш жазоси белгиланган бўлса, киритилган ўзгартиришга кўра бундай қилмиш учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланиб, олдинги тахрирда бир йил олти ойдан уч йилгача муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш белгиланган.

Шунингдек, 131-моддаси 2-қисмининг санкцияси энг кам иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланиб, олдинги тахрирда энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланган эди.

Шунингдек, 131-моддаси 3-қисмининг санкцияси учинчи қисмининг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланиб, олдинги тахрирда энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлиши белгиланган эди.

Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 136-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши) биринчи қисмининг санкцияси транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланиб, олдинги тахрирда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлиши белгиланган эди.

А.Рахимов,

Ўзбекистон тумани маъмурий судининг раиси