Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Банк хизматлари маркази" ўз ишини бошлади
2020-02-08 09:22:48 195
Кеча, 7 февраль куни туманимиз марказида АТ “Агробанк” Ўзбекистон филиали томонидан “Банк хизматлари маркази”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва марказ ўз ишини бошлади.
Яйпан шаҳар Ибн Сино кўчасидаги “Истиқлол” савдо мажмуасида жойлашган янги офисда энди молия муассасаси билан боғлиқ ҳар қандай ҳужжатларнинг юритилиши шу ернинг ўзида амалга ошади.
Марказда юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк ва консалтинг хизматлари кўрсатиш, хусусан жисмоний шахслар учун микроқарз, овердрафт ва бошқа кредитларни расмийлаштириш, омонатларни қабул қилиш, пластик карточка очиш, халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти яратилди.
Бундан ташқари, марказ дам олиш кунларисиз 24 соат ишлайдиган банкомат билан ҳам таъминланган бўлиб, бу ерда миллий валютадаги Uzcard ва Xumo пластик карталаридаги маблағларини нақдлаштириш, коммунал, уяли алоқа операторлари, интернет ва бошқа хизматлар учун ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин.
Марказнинг очилиш маросимида туман ҳокими Қахрамонжон Джураев ва туман прокурори Мирвохиджон Отабоевлар иштирок этиб, Давлатимиз раҳбарининг “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини сифатли таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорларнинг ишончини қозониш, уларга кўмакдош бўлиш ва чакана бизнеснинг замонавий хизматларини кўрсатишда банк хизматчиларига улкан зафарлар тилашди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати