Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар билан учрашувлар: ёрқин таассуротлар билан биргаликда муаммоларга ечимлар изланмоқда

×

 2020-02-05 22:24:16    258

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокимлиги масъул раҳбарларининг жойларда ёшлар билан учрашувлари тўғрисида аввал хам хабар берган эдик.

Навбатдаги учрашув Шўрқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 5-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.

Ҳудуд ёшлари ва мактаб ўқувчилари билан ташкил этилган учрашувда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Мамадолим Сатторов, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Махмудахон Камолова, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Носиржон Ахмедов, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Азизбек Ўринбоев, туман ҳокимлиги бўлим ва гуруҳ раҳбарлари иштирок этишди.

Шунингдек, тадбирда тумандаги ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳам ҳозир бўлишди.

Дастлаб, ўқувчи ёшлар мухтарам юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида мактабда ташкил этилган ижод намуналари билан меҳмонларни таништирди.

Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакиллари Алишер Навоий ва Бобурларнинг ижодидан ғазал ва рубоийларни маҳорат билан ёд олиб берган ёшлар, куй ва рақслар ижро этган мактаб бадиий жамоалари барчанинг эътирофига сазовор бўлишди.

Учрашувда сўз олган туман ҳокими ўринбосарлари тадбир давомида ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама муҳофаза қилиш давлат раҳбари эътиборидаги энг муҳим масалалардан бири эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, ҳоким ўринбосарлари туманимизда ёшларга оид давлат сиёсати асосида амалга оширилаётган тадбирлар, навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг самаралари ҳамда келгусидаги режалар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан раҳбарларга мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.

Ёшлар томонидан билдирилган барча мурожаатлар тингланиб, кўпчилиги шу ернинг ўзида ҳал этилди ва баъзиларига белгиланган муддат билан масъуллар бириктирилиб, ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Янги босқичга кўтарилган ёшлар сиёсатини амалга ошириш дастурлари доирасида бу каби учрашувлар туманда ҳар ҳафтада ташкил қилиниб, ҳудудларда ёшлар муаммоларини ечимини топишга барча масъуллар жалб этилмоқда.

Зеро, мана шундай учрашувлар орқали ёшлар манфаатини таъминлаш билан, эртанги ёруғ кунимизга замин яратишимиз, шубҳасиздир.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати