Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Коррупцияга қарши кураш - устувор вазифа
2020-01-31 17:08:02 171
Бугун, 31 январь куни Ўзбекистон тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида коррупцияга қарши кураш мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Давра суҳбати Давлат солиқ хизмати органларида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда коррупция ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш юзасидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар натижадорлиги масалаларига бағишланди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон тумани бўлими бошлиғи О.Сиддиқов ва туман прокурори М.Отабоевлар иштирок этди.
Кириш сўзи билан суҳбатни бошлаб берган туман ДСИ бошлиғи Ж.Қўчқаров мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий тараққиётига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган коррупцияга қарши кураш борасидаги тадбирлар солиқ органларида ҳам мунтазам равишда олиб борилаётганлигини муайян мисоллар билан айтиб ўтди.
Таъкидландики, давлат солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, солиқ хизматчиларини ижтимоий ҳимоялаш борасида республикамизда муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3802-сонли қарорига асосан давлат солиқ хизматчиларининг иш ҳақлари 1,7 бараварга оширилган.
Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги амалий тадбирлар доирасида биргина 2019 йилнинг ўзида республика бўйича ижара асосида турар жойларида яшаб келаётган 150 дан ортиқ солиқ органлари ходимларига тегишли тартибда ижара тўловлари компенсация қилиб берилган, 1000 нафардан ортиқ ходим ва уларнинг оила аъзолари даволаш профилактика санаторийларида бепул равишда соғликларини тиклаб қайтишган, бундай имтиёз ва шароитлардан туман солиқ хизматчилари хам фойдаланишган.
Мухтарам юртбошимиз раҳнамолигида хукуматимиз томонидан соҳа ходимлари учун яратилган бундай эътибор ва шароитлардан муносиб хулоса чиқариб, келгусида ҳам хар бир ходим томонидан “Солиқ хизмати-инсофли солиқ тўловчининг ишончли хамкори” деган мақсадли вазифани сўзсиз бажариши шартлиги таъкидланди.
Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон тумани бўлими бошлиғи О.Сиддиқов ҳам кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш йўлида, ҳар қандай соҳадаги ислоҳотларга тўсиқ бўладиган иллат-коррупция билан муросасиз курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтиришга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги хақида тўхталиб ўтди. Бу борада солиқ органлари ходимлари хам ўз хизмат вазифаларига доимо содиқлик билан ёндошиб, фаолиятларида мансаб суиистеъмолликларига йўл қўймаслик чоралари ҳақида таъкидлади.
- Коррупция фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтиради, давлатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади, қолаверса жамиятдаги маънавий муҳитни бузилишига олиб келади. Қонун устуворлигини таъминлаш – коррупцияга қарши курашишнинг муҳим омили ҳисобланади. Республикамизда коррупцияга қарши курашнинг барқарор ташкилий-ҳуқуқий тизими яратилган ва мазкур тизимнинг доимо ва ҳар ерда ишлашини барчамиз баҳамжихатликда таъминлашимиз керак, - дейди давра суҳбатида сўз олган туман прокурори М.Отабоев - Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида жамият ривожига ғов бўлаётган иллат – коррупцияга қарши курашиш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Давлатимиз раҳбари коррупция иллатини йўқ қилмас эканмиз, бирорта соҳани ривожлантира олмаймиз, деб алоҳида таъкидлагани ва барча даражадаги раҳбарлар “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланиши зарурлиги тўғрисидаги фикрларини барчамиз чуқур ҳис этиб, амалдаги фаолиятимизда қўллашимиз лозим.
Давра суҳбати якунида тизимда, хусусан туман ДСИда коррупцияга қарши кураш самарадорлигини янада оширишга халақит бериши мумкин бўлган ҳар қандай омилларга йўл қўймаслик чоралари белгилаб олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати