Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Валютафурушга жазо муқаррар!
2020-01-30 16:42:54 184
Кейинги йилларда валюта сиёсати бўйича кўрилган чоралар мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини барқарор ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Валюта бозорини янада либераллаштириш соҳасида юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини эркин сотиб олиш ва сотиш ҳамда ўз маблағларини ўзининг хоҳишига кўра эркин тасарруф этиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни тўлиқ таъминлаш, миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини белгилашда фақатгина бозор механизмларини қўллаш давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари этиб белгиланди.
Ҳукуматимиз томонидан валюта бозорини янада либераллаштириш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётган бир вақтда, осон йўл билан бойлик орттиришни ўзига касб қилиб олган Шерзод Назира исмли аёлга 3.000 АҚШ долларини қонунга хилоф равишда 25.350.000 сўмга сотган вақтда Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Судда Шерзоднинг айби воқеа жойини кўздан кечириш, ашёвий далилни олиш баённомаси билан тўлиқ ўз исботини топди.
Суд, Шерзодга жазо тайинлашда, унинг шахсини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганини, муқаддам судланмаганини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини эътиборга олган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаб, ашёвий далил тариқасида олинган 3.000 АҚШ доллари пулларни давлат даромадига ўтказишни лозим топди.
Агар Шерзод ҳам ҳамма каби, ҳалол меҳнат қилиб, ўзига тўғри касб танлаганда, унинг 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллари мусодара қилинмаган, судланмаган бўлар эди.
Хулоса ўзингиздан!
Х.Худайбердиев,
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг раиси