Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Гиёҳвандлик – умрнинг эгови, тараққиётнинг заволи

×

 2020-01-29 15:44:08    163

PDF yuklash
Chop etish


Тиббий адабиётларда гиёҳвандлик тушунчасига турли хил таъриф берилган.

Хусусан психиатрия маълумотномасида гиёҳвандлик деганда табиий ёки суньий заҳарли моддаларни давомли истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган вақтинчалик ёки сурункали заҳарланиш холати тушунилади дея қайд этилган.

Айни холатда гиёҳвандлик тушунчасининг мазмунига хар қандай заҳарли моддаларни истеъмол қилиш ва бунинг натижасида келиб чиқадиган хам сурункали, хам вақтинчалик заҳарланиш холати киритилган.

Шунингдек, мамлакатимизда 1999 йил 19 августда қабул қилинган “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунда гиёҳвандлик тушунчасига гиёҳвандлик воситаларига рухий жисмоний қарамлик билан боғлиқ касаллик деган таъриф берилган. Гиёҳвандлик-гиёҳвандлик воситалари, психатроп моддалар ва прекурсорларни нотиббий мақсадларда истеъмол қилиш туфайли юзага келадиган, мазкур моддалар ва воситаларга жисмоний ва руҳий қарамликда кечадиган ижтимоий салбий ходисадир.

Айтиш керакки гиёҳвандлик касаллигига йўлиққан беморларда кузатиладиган ўзгаришлар қарамлик психофизиологик механизмлари билан бир қаторда, гиёҳвандлик воситаларининг заҳарли таъсири натижасида асаб тизимининг органик шикастланиши билан хам боғлиқ. Хусусан морфинизмда шахснинг феъл-атвори аста-секин ўзгаради, у такаббур, ёлғончи бўлиб қолади, қизиқишлари доирасида тораяди ва фақат гиёҳванлик воситаларини қўлга киритишдан иборат бўлади. Кайфияти жиззакиликдан тўлиқ апатия, бефарқликкача бўлган доирада ўзгаради. Бундай йўлга кирган кимсалар гиёҳвандлик воситаларини қўлга киритиш учун сохтакорлик, ўғрилик ва бошқа жиноятларга қўл урадилар. Абстиненция холатида улар ўзгаларга таҳдид соладилар, хақорат қиладилар, агрессив хуружлар ва ўзини ўзи ўлдиришга уринишларга қодир бўладилар. 

Гиёҳвандлик қарамлигига учраган Шухрат 2019 йил август ойларида Ўзбекистон тумани Наймансой қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтган сой бўйида ёввойи тарзда ўсиб чиққан наша гиёҳвандлик ўсимлиги шохлари ва баргларидан юлиб олади. “Заҳри қотил”ни яшаш хонадонига ташиб келиш билан биргаликда, ўзи истеъмол қилиш мақсадида кўп миқдордаги марихуана гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келади. Ушбу гиёҳвандлик воситасини чекиш мақсадида 2019 йил 26 ноябрь куни соат 11.00 да таниши Б.Қурбанов билан бирга Наймансой қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтган сой бўйида истеъмол қилиб турган вақтида туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қўлга олинади.

Тезкор суриштирув натижаларида Шухратнинг яшаш хонадонидан 2 дона 0,5 литрли, 1 дона 1 литрли шиша банкада ҳамда 2 дона қоғозга ўралган, қуруқ холдаги ўткир хидли наша ўсимлигига ўхшаш майдаланган ўсимлик ва бир дона селофан сумкага солинган қуруқ холдаги ўткир хидли наша ўсимлиги шохчалари далилий ашё тариқасида олинган.

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан сайёр суд мажлисида Шухратга нисбатан жиноят иши кўрилиб, унга гиёҳвандлик воситаларидан мунтазам равишда заҳарланиш натижасида организм фаолияти, унинг барча жисмоний ва руҳий функциялари аста секин издан издан чиқиши, гиёҳвандларга барвақт ўлим таҳдид солиши, гиёҳвандликнинг ижтимоий зарари унинг тарқалиши жамиятга жуда катта моддий зарар етказиши тўғрисида тушунча берилиб, унга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо тайинланди.

О.Мирсадиков, 

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси

Фото: ЎзА