Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сиз ҳам тадбиркор бўлинг!
2020-01-28 18:30:25 205
Тадбиркор бўлиш истагини билдирганларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги” 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сонли қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 66-сонли қарорига асосан тадбиркорлик субъектларини электрон рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.
1. Якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш:
Электрон рўйхатдан ўтишда ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади.
Паспорт маълумотлари;
Тадбиркорлик субъекти Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда рўйхатдан ўтиши учун давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 1 баробари;
Тадбиркорлик субъекти ўзи электрон рўйхатдан ўтган тақдирда давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 0,9 баробари миқдорида маблағ тўланади.
2. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш:
Электрон рўйхатдан ўтишда ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади.
Фирма номини танлайди;
Паспорт маълумотлари;
Давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари (Низом, МЧЖ лар учун 1 кишидан ортиқ бўлса Таъсис шартнома, фермер хўжаликлари учун туман ҳокимининг ер майдони ажратиш тўғрисида қарори);
Тадбиркорлик субъекти Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда рўйхатдан ўтиши учун давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 1 баробари,
Тадбиркорлик субъекти ўзи электрон рўйхатдан ўтган тақдирда давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 0,9 баробари миқдорида маблағ тўланади.
3. Юридик шахсларни қайта рўйхатдан ўтказиш:
Электрон рўйхатдан ўтишда ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади.
ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор;
давлат тилидаги янги таҳрирда таъсис ҳужжатлари;
ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
Тадбиркорлик субъекти Давлат хазматлари марказига ўзи келган ҳолда рўйхатдан ўтиши учун давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 0,5 баробари;
Тадбиркорлик субъекти ўзи электрон рўйхатдан ўтган тақдирда давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 0,45 баробари миқдорида маблағ тўланади.
Мурожаат учун телефонлар:
Ўзбекистон тумани Давлат хизматлари маркази
Хизмат телефони: 73-539-15-07
Ўзбекистон тумани Молия бўлими
Хизмат телефони: 73-539-24-94
Ўзбекистон тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
Хизмат телефони: 73-539-15-56
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Иқтисодиёт ва саноат бўлими
Хизмат телефони: 73-539-11-40
Фото: parliament.gov.uz