Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш - муҳим вазифа

×

 2020-01-28 16:45:15    214

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокимлигида 2019 йилда содир этилган жиноятлар таҳлили ва 2020 йилда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини белгилашга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон тумани прокурори Мирвохиджон Отабоев, туман ҳокими ўринбосарлари Исроил Турсунов ва Махмудахон Камолова, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, тумандаги маҳаллалар, ташкилот ва муассасалар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Йиғилишда туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг иш режасига асосан 2019 йилда содир этилган жиноятчилик, жиноят ишлари юзасидан суриштирув, тезкор-қидирув ва тергов ўтказилиши аҳволи, шунингдек фуқароларнинг ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш аҳволи таҳлил қилинди.

Туман прокурори Мирвохиджон Отабоев 2019 йилда туманда содир бўлган жиноятларни танқидий таҳлил қилар экан, бу борада олиб борилган ишлар етарли даражада эмаслиги, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатилиб, жамоатчилик вакилларининг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш борасидаги масъулияти ҳамда шахсий жавобгарлигини янада оширишлари лозимлигини таъкидлади.

Ўтган 2019 йилда туманнинг айрим ҳудудларида жиноят-қидирув йўналишидаги айрим жиноят турларининг сони ошганлиги сабаблари, масъул раҳбарларнинг бундай аҳвол юзасидан тушунтиришлари эшитилди.

Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Иқболжон Тожибоев ўз сўзида жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар ва галдаги вазифалар, хусусан ҳудудларда содир этилган жиноятларнинг содир этилишига имконият берган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, бажарилишини ташкил этиш масалалари ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Махмудахон Камолованинг ҳам ахбороти тингланди. Хотин-қизлар қўмиталарининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланган хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги манзилли ишлаш тизими, мазкур тизим асосида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида таништирилди. Шунингдек, келгусида ҳам хотин-қизлар ўртасидаги салбий ҳолатларни келтириб чиқараётган сабабларни ўрганиш ва уларни бартараф этишга ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга асосий эътибор қаратилиши қайд этилди.

Навбатида, музокара учун сўз олган туман ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари Исроил Турсунов вояга етмаган ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш, бу борада оила, маҳалла ва таълим муассасаларининг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш масалаларига тўхталди. Бу борада айниқса, ёшлар доимий иш ўрни билан таъминлаш, улар ўртасида турли хил иллатларни олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, бу борада бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш, ҳудудларда жиноятчиликни олдини олиш борасида маҳалла фуқаролар йиғини фаолларининг тутган ўрни тўғрисида туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Азизбек Ўринбоев ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Йиғилишда қизғин муҳокамалар якуни бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилиниб, унинг ижроси қатъий назорат остига олиниши белгиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати