Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мастлик-манавий руҳиятнинг кушандаси

×

 2020-01-27 16:03:39    209

PDF yuklash
Chop etish


Яқиндагини уйланиб, оилали бўлган Фарход (исмлар ўзгартирилган) 2019 йил 26 сентябрь куни ўртоқлари билан йиғилиб, ошхўрлик қилмоқчи бўлди. Дастурхонга спиртли ичимлик ҳам қўйилди. Спиртли ичимлик истеъмол қилган Фарход шу куни яшаш хонадонига қайтаётиб, маст бўлгани сабабли унда безорилик қилиш нияти пайдо бўлди ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан фуқаро Ш.Алиевни ҳеч бир сабабсиз, қасддан уриб-дўппослаб, унга соғлиғини бузилишига сабабчи бўлган енгил шикаст етказди. 

Туман ИИБга келиб тушган ҳабар юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Фарходнинг қилмиши фош бўлиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан Фарходга нисбатан жиноят иши сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд жараёнида Фарход ва жабрланувчи Ш.Алиевлар ўзаро келишиб ярашиб олишди ва бу тўғрисидаги аризани судга тақдим этганликлари сабабли Фарходнинг айблилик ҳақидаги масаласи ҳал қилинмасдан ҳаракатдан тугатилди.

Гарчанд Фарходга нисбатан жазо тайинланмаган бўлсада суд томонидан унинг қилмиши махаллада мухокама қилиб, қайта жиноят содир этиш олдини олиш мақсадида сайёр учрашув ташкил этилди ҳамда йиғилганларга безориликнинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида тушунчалар берилди.

О.Мирсадиков,
Жиноят ишлари бўйича
  Ўзбекистон туман судининг раиси.

Фото: ИИВ