Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Юрт ривожига ҳисса қўшадиган бўлғуси тадбиркор аёллар
2020-01-23 21:42:37 216
Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ишбилармонларга янада эркинлик бериш мақсадидаги изчил ислоҳотлар Ўзбекистон туманида ҳам кенг тадбиқ этилмоқда.
Натижада туманда ҳам аёллар тадбиркорлик субъектлари сони кўпайиб, улар аҳоли бандлиги ва турмуш фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февраль кунги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли қарори ижроси юзасидан туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қатор муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, қўмита тумандаги аёл-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида аҳамият қаратмоқда.
Бу борада, навбатдаги ташаббус ва лойиҳа Фарғона вилояти Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан ташкил этилган тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизлар учун ўқув-семинари бўлди.
Жорий йилнинг 20 январи, душанба куни бошланган мазкур ўқув машғулотларига тумандаги 50 нафардан ортиқ ишсиз аёллар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизлар қамраб олинди.
Семинардан кўзланган асосий мақсад туман хотин-қизларининг муаммоларини ўрганиш ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга кўмаклашишдан иборат.
Натижа самарадорлигига эришиш мақсадида ўқув-семинари ўтказиладиган жойни танлашда ҳам бу гал бироз ноодатийлик ва креатив ғоя билан ёндошилди.
Яъни ташкил этилган ўқув-семинари бирон бир давлат ташкилоти ёки муассаса биносида эмас, балки тумандаги тадбиркор аёл-Мухаббатхон Ғафурованинг иш жойи - “Марҳаматхон” устоз-шогирд касб-ҳунарга ўқитиш марказининг Ўтовида ўтказилмоқда.
Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази Фарғона вилоят бўлими раҳбари Дилоромхон Мехмонова, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Махмудахон Камолова, туман бандликка кўмаклашиш маркази, “Ҳунарманд” уюшмаси ва АТ “Халқ банки” Ўзбекистон филиали масъул ходимлари ўқув-семинари жараёнларида аёлларга бизнес юритиш кўникмалари шакллантириш бўйича машғулотлар ўтиб, уларга зарурий маслаҳатларини беришмоқда.
- Семинар давомида аёлларимизнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик соҳасида дуч келаётган ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммолари ва таклиф-истакларини ўрганиш мақсадида улар билан очиқ мулоқотлар ҳам ташкил этмоқдамиз. 24 январь, жума куни якунига етказиладиган мазкур ўқув-семинаримизда дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган хотин-қизларимизга имтиёзли кредит олиш учун махсус сертификатлар топширилади, - дейди туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Махмудахон Камолова. - Мазкур имтиёзли кредитлар Республика Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилади.
Маълумот ўрнида, ўтган 2019 йилда тумандаги 20 нафар аёлларга Фонд томонидан 625 млн. сўм миқдоридаги имтиёзли кредитлар ажратилган бўлиб, улар ўз бизнесини ривожлантириши орқали 80 дан ортиқ хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга эришилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати