Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туманда “Профилактика куни” тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

×

 2020-01-23 12:01:56    147

PDF yuklash
Chop etish


Юрт тинчлигини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, турли ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик юзасидан туманда мутасадди ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик жалб қилинган ҳолда бир қанча амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Юртбошимиз томонидан ҳар пайшанба “Профилактика куни” сифатида белгилангани ҳам маҳаллаларда содир этилажак ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Ушбу тадбирларни амалга оширишда Ўзбекистон тумани Ички ишлар бўлими билан биргаликда, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ҳокимлик вакиллари ва кенг жамоатчилик жалб этиб келинмоқда.

Бугунги “Профилактика куни” тадбирлари дастлаб, туман Ички ишлар бўлимида соҳа ходимлари, профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар қўмитасининг маҳаллалардаги хотин-кизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий- аҳлокий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари, Ёшлар иттифоқи етакчилари, тумандаги ташкилотлар раҳбарлари иштирокидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси билан бошланди.

Тадбирда туман ҳокими Қахрамонжон Джураев иштирок этиб, туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жойларда юзага келаётган муаммоларга ечим топиш, бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан барча масъулларга тегишли тавсиялар берди.

Шунингдек, тонгги муҳокама жараёнида туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари И.Исақов, туман прокурори ўринбосари И.Мадмусаев, туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлалаштириш бўлими бошлиғи  Ў.Шерғозиевлар сўзга чиқиб, профиликтика тадбирлари доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар режаси, хусусан аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, паспорт-виза тартибига риоя қилиш каби масалалар бўйича яна бир бор кенг тушунтиришлар бериб ўтди.  

Шундан сўнг гуруҳ аъзолари ўзлари бириктирилган ҳудудлардаги йўл олишди.

Улар хонадонларда бўлишиб, фуқароларнинг турмуш тарзини ўрганиш баробарида вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган фуқаролар, якка-ёлғиз кексалар, жиноят содир этишга мойил шахслар, нотинч оилалар, муқаддам судланган ва профилактик ҳисобда турувчи фуқаролар билан суҳбатлар ўтказмоқдалар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати