Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими ёшлар билан учрашди
2020-01-22 21:03:25 247
Эллик нафардан ортиқ ёшлар билан Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураевнинг учрашуви 26-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.
Мактаб ўқувчилар ва маҳалла ёшлари иштирокида ташкил этилган учрашувда туман ҳокимига корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳам ҳамроҳлик қилишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 27-декабрь куни ёшлар билан учрашувида белгилаб берган топшириқлар ижроси юзасидан ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туман ҳокими Қ.Джураев тадбирни расмиятчиликдан четлашиб, очиқ ва ошкора мулоқот тарзида ўтказиш тарафдори эканлигини билдирди.
Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари билан танишиб, мамлакатимизда, хусусан туманимизда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, янгиланишлар, келгусидаги истиқболли режалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашувда ёшлар томонидан қатор таклиф ва муаммолар ўртага ташланиб, уларнинг аксарияти ўз ўрнида ечимини топди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалалар рўйхатга олиниб, уларга масъуллар ва бажариш муддатлари тайинланди.
Хусусан мактаб ва маҳалла ёшларининг имтиёзли кредит олиш, маҳалла ҳудудида янги кутубхона ташкил этиш, мактабдаги меҳнат тўгараги учун қўшимча тикув машиналари билан таъминлаш юзасидан билдирган таклифлари юзасидан зарурий чоралар белгиланиб, ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, учрашувда ёшлар томонидан билдирилган таклиф асосида тумандаги мавжуд 67 та мактабларнинг ҳар бирига тумандаги мутасадди ташкилот ва муассасалар раҳбарлари бириктирилиб, ёшларга мунтазам равишда “Муваффақиятга эришиш сирлари”, “Маҳорат дарслари” ўтиладиган бўлди.
Ўз ўрнида туман ҳокими Қ. Джураев бугунги кунда ёшларимиз учун яратилаётган шароитлар, таълим олиш ва касб-ҳунар эгаллашдаги қулайликлар ҳақида тўхталиб, бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ёшларнинг чуқур билим олиши, фанларни пухта ўзлаштириши, касб-ҳунар сирларини мукаммал ўрганиши, ёш тадбиркорларга берилаётган имтиёзлардан фойдаланиб манфаатли лойиҳаларни амалиётга жорий қилиши лозимлигини таъкидлади.
Ҳоким ва ёшлар учрашуви тадбирга йиғилган барчада ёрқин таассурот қолдирди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати