Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Яккатутлик ёш тадбиркор элга мададкор бўлишни ихтиёр этди
2020-01-18 17:55:56 183
Болалигиданоқ тадбиркор бўлишни орзу қилган Сардорбек ўз бизнеси орқали юртимиз иқтисодиёти равнақига муносиб ҳисса қўшишга қатъий аҳд қилди.
Устозлари, оила аъзолари кўмагида ўз бизнес-режасини тузиб, ҳар томонлама такомиллаштирди.
Эзгу мақсадлари йўлида тиним билмаган Ўзбекистон туманилик ёш тадбиркор Сардорбек Алижонов бугун ўз орзусига етиб, ўзи туғилиб ўсган Яккатут қишлоғида “Автосервис Сардорбек” хусусий корхонасини ташкил этди.
Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга ихтисослашган мазкур корхонанинг очилиш маросими бугун, 18 январь куни бўлиб ўтди.
Маросимда туман ҳокими Қахрамонжон Джураев иштирок этиб, маҳалла оқсоқоллари ва ёшлари ҳамроҳлигида 23 ёшли тадбиркорга рамзий калитни топширди.
Маҳалла аҳли билан корхонада яратилган шароитлар, иш жараёнлари билан танишган туман ҳокими Қ.Джураев, мухтарам юртбошимиз томонидан ёшларга яратилаётган шундай имтиёз ва ғамхўрликларни яна бир бор таъкидлади. Туманда ана шундай ёш, ташаббускор, тадбиркорларнинг кўпайиши, уларнинг янги тадбиркорлик ғоялари, режа ва мақсадларини туман ҳокимлиги тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдириб, корхона ривожи йўлида ўзининг самимий тилакларини билдирди.
- Ўтган йили “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури доирасида 500 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, хориждан автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи замонавий ускуналарини келтирдик, - дейди корхона раҳбари Сардорбек Алижонов. - Хизматларимиз сифати ва қулайлиги билан мижозларга манзур бўлмоқда. Корхонамизда янги иш ўринлари мавжуд, соҳадан хабари бор тенгдошларимиз, ака-укаларимиз бўлса, бажонидил уларни ишга таклиф этамиз, шу орқали тез фурсатда қўшимча 10 дан ортиқ янги иш ўрни яратишни режалаштирганмиз.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати