Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ёшлари “бизнес саёҳат”га чиқишди

×

 2020-01-17 18:55:35    104

PDF yuklash
Chop etish


Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларда тадбиркорлик тушунчасини шакллантириш, тадбиркорликка кенг жалб қилиш ҳамда бизнес юритиш сирларини ўргатиш мақсадида Ўзбекистон туманининг бир гуруҳ ёшлари учун “Бизнес саёҳат”ташкил этилди.

"Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси Ўзбекистон  туман филиали томонидан амалга оширилган мазкур ташаббусга 10 дан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Жонобод маҳалласида жойлашган "O'rin Sulton" деҳкон фермер хўжалигида уюштирилган “Бизнес саёҳат” давомида ёшлар тадбиркор фаолияти, хўжалик иссиқхонасидаги иш жараёнлари билан танишдилар.

Фермер хўжалик раҳбари ёшларга бугунги кунда халқимиз дастурхони учун етиштирилаётган маҳсулот турлари ва сифати, тадбиркорлигининг муваффақият сирлари бўйича маълумот берди.

Бу каби учрашув ва саёҳатлар ёшларда изланиш, келажакка ёрқин кўз билан қараш, юрт равнақи учун доимо дахлдор бўлиш ҳиссини уйғотади.​​

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати