Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувлари давом этмоқда
2020-01-17 12:18:04 267
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади”, – дея таъкидлаган фикрлари жойларда ўз исботини топмоқда.
Ўзбекистон туман секторлари раҳбарлари ҳудудларда бўлиб, туман ёшлари билан учрашиб, уларни қизиқтираётган саволлар ва қийнаётган муаммоларни ўрганишмоқда.
Туман ҳокимига қарашли 1-сектор ҳудудидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган ёшлар билан учрашув ҳам шундай самарали тадбирлардан бири бўлди. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари И.Турсунов ва тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этган учрашувда ёшларнинг фикр, таклиф ва мулоҳазаларини эшитишга кенг имконият яратилди. Ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилиб, билдирилган таклифларини амалга ошириш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиланди.
Кеча, 16 январ куни 1-умумий ўрта таълим мактабида 2-сектор раҳбари-туман прокурори ва ёшлар учрашуви ҳам бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот давомида туман прокурори Мирвохиджон Отабоев прокуратура тизимидаги ислоҳотлар, эзгу ташаббуслар, ёшларга қаратилган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида маълумот берди.
Самимий, юракдан қилинган суҳбат ёшларни қизиқтираётган саволларга уланиб кетди.
Саволлар тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар, таълим тизими, Олий ўқув юртларига хужжат топшириш тартиблари, прокурор масъулияти ва прокуратура органлари ходимларининг фаолияти ҳақида бўлди.
Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига туман прокурори, ёрдамчиси, туман ҳокимининг ўринбосари, ҳудуд профилактика нозири, Давлат хизматлари маркази директори ва бошқа масъуллар томонидан батафсил жавоб олдилар.
3-сектор ҳудудидаги Яйпан Гузар маҳалла фуқаролар йиғинида сектор раҳбари туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон тумани Халқ қабулхонаси мудири, Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши раиси, туман Адлия бўлими, давлат хизматлари маркази вакиллари иштирокида ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшларни қўллаб қувватлаш мақсадида ёшлари билан учрашув ўтказди.
Туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбарига қарашли 4-секторда ташкил этилган ёшлар билан учрашув ҳам очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтди.
Шакаробод маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган тадбирда ҳудуддаги мактаблар ўқувчилари ҳамда маҳалла ёшларнинг таклиф, истаклари ва муаммолари тингланди.
Билдирилган муаммо ва таклифларни атрофлича ўрганиб чиқиб, тегишли масъул ташкилотлар иштирокида ҳал этиш чоралари белгиланди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати