Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-01-15 12:01:36    184

PDF yuklash
Chop etish


Кеча, 2020 йил 14 январ куни олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унга 22-Қудаш сайлов округидан сайланган депутат Бахтиёржон Эркабоев раислик қилди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига Ўзбекистон туманидан сайланган депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона ва ташкилот раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Шунингдек, сессияда вилоят ҳокимининг ўринбосари Умаров Халимжон Комилович қатнашди.

1-Яйпан гузар сайлов округидан депутат Мирсаид Ахмаджонов сессия котиби этиб сайланди.

Сессия кун тартибига олтита масала киритилди.

1. Туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти.

2. Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида

3. Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш.

4. Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш.

5. Фарғона вилояти ҳокими томонидан Ўзбекистон тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш.

6. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.

Кун тартибидаги биринчи масала, VI чақириқ халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашига ўтказилган сайлов натижалари ҳақида туман сайлов комиссиясининг раиси К.Шерматов ахборот берди. У сайлов Ўзбекистон қонунчилиги асосида бўлиб ўтганини ва 30 нафар сайланган депутат мақомини тасдиқлади.

Кун тартибининг иккинчи масаласи юзасидан сессия котиби М.Ахмаджоновга сўз берилди.

Шундан сўнг халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми ҳақидаги қарор тасдиқланди.

Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашига сайланган депутатларнинг қуйидаги партия гуруҳлари:

- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан сайланган 11 нафар депутатдан иборат партия гуруҳи;

- Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган 9 нафар депутатдан иборат партия гуруҳи

- Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган 4 нафар депутатдан иборат партия гуруҳи;

- Ўзбекистон Ҳалқ демократик партиясидан сайланган 5 нафар депутатдан иборат партия гуруҳи рўйхатга олинди.

Кун тартибининг навбатдаги масаласи муҳокама қилингач, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан Халқ депутатлари Ўзекистон туман Кенгашининг қуйидаги таркибда 7 та доимий комиссияси тузилди:

1) Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;

2) Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича;

3) Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича;

4) Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича;

5) Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича;

6) Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича;

7) Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.

Комиссиялар раиси этиб, 14-Шакаробод сайлов округи сайланган депутат Азамов Акрамжон Нўъмонович,

16-Қулибек сайлов округидан сайланган депутат Каримов Улуғбек Абдурашидович,

29-Тоғай сайлов округидан сайланган депутат Камолова Махмудахон Аъзамовна,

8-Ғафур Ғулом сайлов округидан сайланган депутат Ўринбоев Азизбек Абдуваққосович,

2-Оқтепа сайлов округидан сайланган депутат Қурбонов Асроржон Алиевич,

22-Қудаш сайлов округидан сайланган депутат Эркабоев Бахтиёр Мамажонович,

25-Товуш сайлов округи сайланган депутат Салимов Муроджон Турсунқулович номзодлари тасдиқланди.

Кун тартибидаги ташкилий масала Фарғона вилояти ҳокими томонидан Ўзбекистон тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш юзасидан Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари Халимжон Умаров сўзга чиқди.

Х.Умаров Фарғона вилояти ҳокими томонидан Ўзбекистон тумани ҳокими лавозимига 7 – Нурсух сайлов округидан сайланган депутат Джураев Қахрамонжон Рўзматович номзодини халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритилганлигини билдирди ва уни ўқиб эшиттирди.

Ушбу тақдимнома муҳокамасида тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси гуруҳи номидан депутат Рашидов Анваржон, “Адолат” социал демократик партияси гуруҳи номидан депутат Имомов Ахроржон, Халқ демократик партияси гуруҳи номидан Кимсанов Мураджон ва “Миллий тикланиш” демократик партияси гуруҳи номидан депутат Салимов Муроджонлар сўзга чиқдилар ва Ўзбекистон тумани ҳокимлигига тавсия этилган Қахрамонжон Джураев номзодини қўллаб-қувватладилар.

Шунингдек, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Мирзали Деҳқонов ҳам сўзга чиқиб Ўзбекистон тумани ҳокимлигига тавсия этилган Қахрамонжон Джураев номзодини қўллаб-қувватлашларини билдирди.

Қахрамонжон Рўзматович Джураев Ўзбекистон туман ҳокими этиб бир овоздан тасдиқланди.

Сўзга чиққан Қ.Джураев билдирилган юксак ишонч учун вилоят ҳокимига ва халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгаши депутатларига миннатдорчилик билдирди. Бор куч ва билимини юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлида сафарбар қилиб фидойилик ва садоқат билан хизмат қилишга ваъда берди.

Олий Мажлис Сенати аьзолигига Фарғона вилоятидан сайловни шу йил 17 январь куни ўтказиш ҳақида Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинган эди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига асосан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиши кўзда тутилган.

Кун тартибидаги сўнгги масала муҳокама қилиниб, маслаҳат Кенгаши аъзолигига 8-Ғафур Ғулом сайлов округидан депутат, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ўзбекистон туман бўлинмаси раиси Азизбек Ўринбоев номзоди тасдиқланди.

Шу билан олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг биринчи сессияси ўз ишини якунлади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати