Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Джураев Қахрамонжон Рўзматовичнинг туманимиз аҳлига янги йил табриги

×

 2019-12-31 17:24:36    76

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум қадрли тумандошлар. Хурматли дўстлар!

Ўтаётган ҳар бир соатимиз, ҳар бир лаҳзамиз сизу бизни тобора Янги йил остонаси томон етакламоқда.

Ҳар биримиз ўз ҳаётимизда ўчмас из қолдирган 2019 йил билан хайрлашиб, эзгу қадамлар билан кириб келаётган 2020 йилни кўтаринки кайфият ва яхши ниятлар билан қарши олмоқдамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, бутун туманимиз аҳлини ушбу қутлуғ айём - кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Дарҳақиқат, бугун барчамиз ўз якунига етаётган 2019 йилни зўр қувонч ҳамда эзгу таассуротлар билан кузатар эканмиз, “Фаол инвестиция ва ижтимоий ривожланиш йили” туманимиз аҳли учун ниҳоятда омадли келганини, унинг замирида барча соҳа вакилларининг улкан хизматлари мужассамлигини мамнуният билан эътироф этаман.

Ўтган йилда қўлга киритилган ютуқлар ва эришилган ижобий ўзгаришларда ҳар бирингизнинг муносиб ҳиссангиз борлигини, бу эса юртимиз фаровонлиги, унинг гуллаб яшнаши, ойдин ва бахтли келажаги йўлида янада кўпроқ изланишга, меҳнат қилишга ундаётганлигини алоҳида айтиб ўтмоқчиман.

Қадрли дўстлар!

Шуни мамнуният билан алоҳида таъкидламоқчиманки, улкан ютуқларга бой бўлган йилда ҳар бир соҳа бўйича туманда кутилган натижаларга эришилиб, бунёдкорлик, аҳоли ҳаёт даражасини яхшилаш ва юрт фаровонлиги йўлида муҳим аҳамиятга эга бўлган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш мақсадида 2019 йилда туманда 342 та кичик бизнес субъектларини ташкил этилиб, жами кичик бизнес корхоналари сони 3103 тадан оширилди. Биргина тадбиркорлик субъектларининг туман саноат маҳсулотларидаги улуши 69 фоиздан ошди.

Сектор раҳбарлари, тузилган ишчи гуруҳлар билан биргаликда хонадонма – хонадон юриб, 16 мингдан дан ортиқ оилалар чуқур ўрганилиб, хонадонлардаги оила аъзоларининг тадбиркорликка қизиқишлари юзасидан мониторинглар олиб борилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурига асосан аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида туманимизда 1370 нафар фуқарога 18 млрд. 955 млн. сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди. Бунинг натижасида  фуқароларимизга ўз оилаларида иссиқхона, тикувчилик, чорвачилик соҳаларига ихтисослаштирилган оилавий тадбиркорлик фаолияти юритиш имконияти яратилди.

2019-2020 йилларда хотин – қизлар тадбиркорлигини қўллаб – қувватлаш орқали 25 минг нафар аёлларимизнинг бандлигини таъминлаш учун  сектор раҳбарлари ҳамда туман даражасидаги масъуллар хамкорлигида  тизимли ишлар давом этмоқда.

“Ёшлар-келажагимиз” дастурига кўра 22 нафар ёш тадбиркорларга 5 млрд. 570 млн. сўм кредитлар ажратилди ва 185 та янги иш ўринлари яратишга эришилди.

Азиз дўстлар!

Бугунги иқтисодиётимизни  хорижий инвестицияларсиз тасаввур этиш қийин.

Бугунги кунда туманимизда жами 18 та қўшма ва хорижий корхоналар фаолият юритиб, дунёнинг етакчи мамлакатларидан Қозоғистон, Россия, Белоруссия, Хитой, Болгария, Бирлашган Араб Амирлиги, Туркия, Эрон ва Германия каби давлатлар билан мустаҳкам иқтисодий ва ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини янада кенгайтиришга эришдик.

Ўтиб бораётган йилнинг ўзида ўзлаштирилган хорижий инвестиция қиймати 69 млн. 921 минг АҚШ долларини ташкил этди.

Туманимизда бугунги кунда, умумий қиймати 211 млрд. 705 млн. сўм бўлган 4 та цемент ишлаб чиқариш корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Мазкур корхоналарни ишга тушириш орқали жами 530 нафар янги иш ўринлари яратилишига эришилди. Ушбу корхоналар томонидан йиллик қуввати 1 миллион 110 минг тонна бўлган ишлаб чиқарилаётган цемент маҳсулотлари ҳозирча мамлакатимиз ички бозорларида кенг миқёсда сотилаётган бўлса, келгусида албатта қўшни давлатларга ҳам экспорт қилиш- асосий мақсадларимиздан биридир.

Биз, мухтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович ва хукуматимиз томонидан саноатни ривожлантириш бўйича белгилаб берилган вазифаларни бажаришда тўхтаб қолмоқчи эмасмиз.

Янги 2020 йилда саноатни ривожлантириш бўйича яна кўплаб янги лойиҳаларимиз ишга тушади.

  Хурматли тумандошлар!

Ўтиб бораётган йил қишлоқ хўжалигида хам баракали йил бўлди. Фермер ва деҳқонларимиз 142 тонна пилла, 19619 тонна дон, 14710 тоннадан ортиқ пахта етиштириб, 110 миллиард сўмдан ортиқ маҳсулот сотишга эришишди.

Жорий йилда 12 миллион 311 минг АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди.

“Обод қишлоқ” дастурига асосан туманимизда 2019 йилда Охунқайнар қишлоғи, Боғи Эрам ва А.Жомий номли маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Дастур доирасида 3 та мактаб, 2 та мактабгача таълим муассасаси, туман марказий шифохонаси мукаммал таъмирланди.

Аҳолимизни янги уй-жойлар билан таъминлаш, бу борада Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Хусусан, ўтиб бораётган 2019 йилда намунавий лойиҳалар асосида 10 та 2 сотихли, 2 та 4 қаватли, жами 48 хонадонга мўлжалланган уй-жойлар қуриб битказилди.

Хусусан, бугун 31 декабр куни туманимизнинг Яйпан шаҳар А.Навоий кўчасида қуриб битказилган 4 қаватли, ҳар бири 24 хонадонли 2 та янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган арзон  уй-жойларни эҳтиёжманд оилалар ва ногиронлиги бўлган аёлларга тантанали  равишда  топширдик.

Янги йил байрамини янги уйларда нишонланаётган хонадонлар эгалари бундай ғамхўрлик ва эътибор учун Президентимизга катта миннатдорчилик изҳор қилдилар.

Бунёдкорлик ишлари янги 2020 йилда ҳам давом этади.

Келгусида айнан шу ҳудудда яна  3 та 4 қаватли, жами 72 хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган.

Ўтиб бораётган йилда янгидан 1 та мактаб ишга туширилди, 59 та оилавий болалар боғчаси, 1 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги ҳамда    3 та хусусий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилди. Болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб қилиш 54 фоизга етказилди. Хусусий даволаш муассасалари фаолияти ҳақида ҳам шундай фикрларни билдириш мумкин.

Юртбошимиз томонидан илгари сурган 5 та ташаббус буйича, 28 та лойиҳа ишга туширилиб, жами 2250 та, шундан 180 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Хусусий тадбиркорлар томонидан спорт соғломлаштириш марказлари, фитнес клублари фаолият бошлади.

  Азиз дўстлар!

Янги йилда ҳам улкан эзгу ишларни биргаликда давом эттирамиз. Кўзда тутилган, белгиланган ишларнинг барча-барчаси, ҳеч шубҳасизки, ўзининг мантиқий якунига етказилади, кўзланган мақсадларга албатта эришилади.

Яна бир бор барчангизни кириб келаётган Янги - 2020 йил билан чин юракдан самимий табриклайман.

Сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахту саодат, Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Янги йилда хонадонингиздан чексиз қувонч, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин!

Буюк ва муқаддас Ватан - жонажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!

  Янги йилингиз муборак бўлсин!