Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги йил байрами янги уйларда нишонланади

×

 2019-12-31 17:13:41    71

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон туманида янги бунёд этилган 2 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Президентимизнинг 2018 йил 24 ноябрдаги “2019 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарорига асосан туманимизнинг Яйпан шаҳар А.Навоий кўчасида 4 қаватли, ҳар бири 24 хонадонли 2 та турар жой қуриб битказилди.

Янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган арзон  уй-жойларни эҳтиёжманд оилалар ва ногиронлиги бўлган аёлларга тантанали  равишда  топшириш маросимида тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси, ташкилот ва муассасалар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ҳар бир хонадон замонавий иситиш тизими, совуқ ва иссиқ сув, электр энергияси ва табиий газ билан тўлиқ таъминланган. Шунингдек, болалар майдончалари, дам олиш жойлари “Хасанов Акмал Анварович” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Боғдодлик Аюбхон” хусусий корхонаси томонидан қуриб битказилиб, аҳоли ихтиёрига топширилди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Қодировлар сўзга чиқиб, барчани кириб келаётган Янги йил байрами ва янги уй-жойлар билан самимий қутлашди.

14 та оилага турар жой бошланғич баҳоси миқдоридаги маблағ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси кўмагида амалга оширилган бўлса, 6 та оилага худди шундай маблағ Республика хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилди.

Уй эгаларига эгалик ҳуқуқини берувчи сертификатлар билан биргаликда туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, тадбир давомида Республика хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 9 нафар ногиронлиги бўлган тумандош аёлларимизга ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

Шундан сўнг, мутасаддилар томонидан махсус ленталар қирқилиб, уй эгаларига рамзий калит топширилди.

Хонадонларга ташриф буюрилиб, яратилган қулайлик ва шароитлар билан танишилди,  бундай эзгу ишлар бардавом бўлиши, юрт тинчлиги, халқимизнинг доимий фаровон турмушини сўраб дуолар қилинди.

Янги хонадонлар эгалари бундай ғамхўрлик ва эътибор учун Президентимизга катта миннатдорчилик изҳор қилдилар.

- Байрам байрамга уланди, - дейди Мавлудахон Сайфуллаева. –   Болаларимнинг қувончи менинг  қувончимдан-да ортиқ. Дунёда яхши инсонлар кўплигига яна бир бор  амин  бўлдим. Агар шу эътибор бўлмаса, бизда бундай замонавий уй-жой  қилишга  имкон  қаёқда эди. Мана икки хонали уйли ҳам бўлдик. Фаровон ҳаётимиз, тинчлигимизга, юртимизга кўз тегмасин.

Тадбир куй-қўшиқлар, бахтдан масрур хонадон эгаларининг шодон рақсларига уланиб кетди. 

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати