Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Байрам арафасида хайрли ишлар давом этмоқда

×

 2019-12-31 11:52:37    100

PDF yuklash
Chop etish


Инсон қалбига йўл меҳр-мурувват ва саховатдан бошланади. Минг йиллар давомида шаклланган меҳр-оқибат, меҳр-мурувват тушунчалари асрлар мобайнида эл-юртимизнинг дунёқараши, маънавий ҳаётининг негизи сифатида вужудга келган, онгимиздан чуқур жой олган буюк қадриятларнинг амалий ифодасидир.

Айниқса турли байрам арафаларида юртимизда эзгуликка муҳтож ташна қалбларга, етим-есирлар ва ногиронлиги бўлган фуқароларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ҳукуматимиз томонидан яхши йўлга қўйилган.

Шу анъаналарга монанд равишда, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан Янги йил байрами муносабати билан туманда истиқомат қилувчи якка ёлғиз, ижтимоий химояга мухтож, кам таъминланган кекса фахрийлар холидан хабар олиниб, ногиронлик аравачаси ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бўлган байрам совғалари тарқатилмоқда.

Кеча дастлаб, туман ҳокими ўринбосарлари Қудаш “Мурувват” ногиронлар учун аёллар интернат уйида бўлиб, мазкур масканда даволанаётган фуқаролар ҳолидан хабар олинди.

Байрам табриги учун сўзга чиққан ҳоким ўринбосарлари мамлакатимизда ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар доимо хукуматимиз эътиборида эканликлари, уларнинг қонуний манфаатлари давлат ҳимоясида эканини таъкидлаб, муассасада яшовчиларга турли хил байрам совғаларини топширдилар.

Шундан сўнг, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Ўзбекистон тумани таянч пункти, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ва бошқа жамоатчилик вакиллари ҳамроҳлигида туманимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган  ижтимоий ҳимояга муҳтож ва якка ёлғиз шахслар хонадонларига ташриф буюрилди.

Туманнинг Зинаша маҳалласида яшаб келаётган 70 ёшли Аъзамжон Хайдаров “инсульт”ни бошдан  кечириб, чап оёғи ва қўли ишламай қолган эди. Бугунги кунгача ҳассага таяниб ҳаракатланаётган Аъзамжон отага байрамлик совғалари ва ногиронлик аравачаси тақдим этилди.

Охта-Тагоб маҳалласида яшовчи 54 ёшли Шарифжон Жўраев эса тақдир тақозоси билан кўп йилдан буён ёлғиз яшасада, давлатимизнинг доимий эътиборидан, маҳалладошларининг мунтазам равишдаги ғамхўрликларидан ўзини ёлғиз ҳис этмаслигини эътироф этди. Байрам совғаларини қабул қилган Шарифжон ака беғараз ёрдам, хонадонига навбатдаги ташриф учун барча мутасаддилардан миннатдорлигини билдирди.

Абдурахмон Жомий номли маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи Умидахон Абдурахмонова ҳам байрам арафасидаги бундай эътибордан ўз хасталигини бироз бўлсада унутди, кўнгли шодликка тўлди.

Аждодларимиздан мерос қолган бундай ибратли урф-одатларимиз, байрам олдидан кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ва якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар туманда барча ҳудудларида давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати