Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Нурли келажак маҳалласида “Халқ кутубхонаси” иш бошлади

×

 2019-12-26 22:09:06    83

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг Нурли келажак маҳалласида “Халқ кутубхонаси” ташкил этилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббуснинг бири ёшлар ўртасида мутолаа маданияти ва китобхонлик кўникмасини шакллантириш ҳисобланади. Ушбу лойиҳа бўйича нафақат марказий шаҳарлар, балки чекка ҳудудларда ҳам кутубхоналар ташкил этилаётгани қувонарли.

630 та хонадонда яшовчи 3098 нафар аҳолига эга Нурли келажак маҳалласида бугун барча шод. Сабаби, маҳалла фуқаролар йиғини биносида очилган “Халқ кутубхонаси” улар учун айни муддао бўлди.

- Маҳалламиз тадбиркори, “Сиз учун қулай” МЧЖ раҳбари Давлатжон Мелиев маҳалламиз аҳолиси учун, ҳалқимиз учун савобли ишга қўл урди. Халқ кутубхонасини очиш тўғрисидаги таклифини айтганда, катта қувонч билан уни қўллаб-қувватладик. Фуқаролар йиғини биносидан кутубхона учун хона ажратиб, қулай шароит яратиб бердик, - дейди маҳалла раиси  Махаммадзоир Охунов. - Очиғини айтсам маҳалладошларимизнинг бу даражада китобсевар эканлигини тасаввур ҳам қилмагандим. Кутубхонага қайнона-келинларни биргаликда ташриф буюраётганларини, нуроний отахонларни набираларини етаклаб келаётганликларини кўриб яна бир қувнаймиз.

- Ёшим 59 да, ўғлимнинг ташаббусидан завқ олиб, эрта тонгдан оқшомгача кутубхонада халққа зиё тарқатишни мақсад қилдим. Кутубхонага нафақат маҳалладошларимиз, балки қўшни маҳаллалардан ҳам оилавий келиб китоблардан фойдаланишмоқда, - дейди Оминахон Мелиева. - Халқ кутубхонамизнинг дастлабки китоб фонди 600 тани ташкил этган бўлса, хозирда уларнинг сони 800 тага етказилди. Халққа беминнат, савоб йўлида билимлар сарчашмасини етказиб бераётганимдан ўзим ҳам бениҳоят мамнунман.

Ташкил этилган халқ кутубхонасининг ўзига хослиги бу ерда нафақат бадиий асар, балки ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий адабиётлар, тикувчилик, санъат, тиббиёт каби ўнлаб соҳаларга оид китобларни ҳам топиш мумкин. Болалар адабиёти рукнига алоҳида эътибор қаратилган.

“Халқ кутубхонаси”нинг очилиш маросимига ташриф буюрган туман ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари чекка маҳаллаларда ҳам аҳоли ўртасида китобхонлик тарғиботи кенг тус олаётганлигига яна бир бор гувоҳ бўлиб, эзгу ташаббус эгаларини муносиб тақдирлашди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати