Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқаро лойиҳа доирасида Шўрсув маҳалласи ёшлари учун янги футбол майдончаси топширилди

×

 2019-12-26 22:00:02    99

PDF yuklash
Chop etish


“Марказий Осиё мамлакатларида ҚЯО жамиятлари ва мақсадли ҳамжамиятларнинг маҳаллий, миллий ва минтақавий даражада салоҳиятини оширишга ҳисса қўшиш - тизимлар барқарорлигини ошириш” Германия Қизил Хочи лойиҳаси доирасида Ўзбекистон туманидаги Шўрсув маҳалла фуқаролар йиғинида футбол майдончаси қуриб битказилди.

Мазкур лойиҳа Германиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, Шўрсув маҳалласидаги ушбу ижтимоий объектни қуриб битказиш учун 92,6 млн. сўм маблағ сарфланди.

Футбол майдончасининг тантанали очилиш маросимида Германия Қизил Хочининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси вакиллари Парвиз Махмудов ва Тоир Назаров, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти “Инсонийлик” ўқув маркази раҳбари Миржахангир Миржапаров, Фарғона вилояти Қизил Ярим Ой жамияти раиси Юлдузхон Рахимова, Ўзбекистон тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Носиржон Ахмедовлар иштирок этди. Шунингдек очилиш маросимида Ўзбекистон ва Бешариқ туманлари Қизил Ярим Ой жамияти ва жамоатчилик вакиллари, маҳалла аҳли қатнашди.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар лойиҳанинг мазмун-моҳияти ҳақида таништириб ўтиб, хусусан мазкур футбол майдончаси ҳудуддаги 9-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ҳамда маҳалла ёшларини спортга, соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишларини янада ошириш, бўш вақтларини сермазмун ўтказиш мақсадида фойдаланишга топширилганлигини таъкидлаб ўтишди.

Маросим доирасида ҳудуддаги 9-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилар жамоалари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.

Мактаб ўқувчилари томонидан намойиш этилган куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари тадбирга янада файз бағишлаб, меҳмонлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Шўрсув маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 448 та оилада 6 та миллат вакилларидан иборат 1652 нафар фуқаро истиқомат қилади. 9-умумий ўрта таълим мактабида 22 нафар педагогик жамоа 250 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келишмоқда. Маҳаллада миллатлар орасидаги дўстлик ва тотувлик доимо мустаҳкамдир.  

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати