Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги яна бир ногиронлиги бор қизга тикув машинаси ҳадя этилди

×

 2019-12-24 19:57:03    96

PDF yuklash
Chop etish


Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир” ҳаётбахш тамойили, бугун эл-юрт тақдирига бефарқ бўлмаган раҳбарларнинг эзгу вазифасига айланиб улгурган.

Зеро, мамлакат тараққиётининг янада юксак чўққиларини забт этиши учун бугун ҳаётнинг ўзи барча даражадаги раҳбарлардан уйғоқ виждон билан яшашни, катта ғайрат ва шижоат билан ишлашни талаб қилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон туманида ҳам халқ билан мулоқот қилиш, одамларнинг ижтимоий ҳаётга дахлдор бўлган барча саволлари, муаммоларига жавоб топиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор шахслар, боқувчисини йўқотган оилалар, якка-ёлғиз қарияларга манзилли ёрдам кўрсатиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Бугун, 24 декабр куни туман ҳокими Қахрамонжон Джураевнинг ташаббуси билан Овчи маҳалласида яшовчи ногиронлиги бор фуқаро Махбубахон Акрамовага бепул тикув машинаси топширилди. 

Қўлидан тикувчилик келадиган Махбубахон ўзининг шодлигини яшира олмай, “Авваламбор юртбошимга, қолаверса у кишининг ислоҳотларини туманимизда бажараётган ҳокимимизга катта раҳмат. Келажакда мен албатта ўз оилавий тадбиркорлигимни йўлга қўяман” дея миннатдорлигини изҳор қилди.

- Махбубахоннинг оналари туман ҳокими қабулига ташриф буюриб, оилавий шароитлари хақида маълум қилди. Қизининг қўлида ҳунари борлигини, бекор ўтиргандан кўра севган касби билан машғул бўлишида кўмак зарурлигини айтди, - дейди туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Махмудахон Камолова. – Мана, бугун биз туман ҳокимининг ташаббуси билан Махбубахонга тикув машинасини тақдим этдик. Келажакда ҳам шунга ўхшаш хонадонлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг орзуларини рўёбга чиқариш орқали халқ розилигига эришишга, айниқса аёлларимизнинг бандлигини таъминлашни мақсад қилганмиз.

Қизининг шодлигидан ҳаммадан кўпроқ қувонган она Махфузахон опа эса: “Хурсандчилигимнинг чеки йўқ, қизим болалигидан тикувчиликка қизиққани учун, ўзи билганча турли бош кийимлар тикарди. Ушбу ҳунарни пухта эгаллашга астойдил қизиқарди. Аммо бироз имкониятимиз етмаганлиги учун тикув машинаси сотиб ололмаётган эдик. Мана энди бу имкониятга эга бўлдик. Савобли ишингиз учун катта раҳмат!” дея қўлини дуога очди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати