Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туманимиз ўқувчилари халқаро ментал арифметика олимпиадасида ғолиб бўлди

×

 2019-12-24 19:49:15    120

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 22 декабр куни Москва шаҳрида халқаро ментал арифметика олимпиадаси бўлиб ўтди.

Халқаро олимпиадада Ўзбекистон тумани 65-ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаб-интернати математика фани ўқитувчиси ва блогер Исроил Тиллабоев ҳам ўз ўқувчилари билан иштирок этди.

Бу ҳақда моҳир педагог ва блогерлар чемпионати совриндори ўзининг блогида маълум қилди.

МДҲ давлатларидан 500 дан зиёд ўқувчилар қатнашган олимпиадада 3 нафар фарғоналик ўқувчилар ғолиб бўлди.

Қувонарлиси, ғолиблар орасида туманимиз ўқувчилари ҳам бор.

Туманимиздаги 49-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Самандар Муродов 2-ўрин, шу мактаб ўқувчиси Гуласал Акбарова олимпиада Гран Присини қўлга киритган бўлса, Боғдод туманилик 6 ёшли Ҳумоюнмирзо мусобақа ташкилотчиларининг адашмовчилиги туфайли 9 ёшлилар билан беллашган бўлсада 1-ўринни қўлга киритди.

Исроил Тиллабоев Фарғона вилоятига дастлабки ментал арифметика курсларини олиб кириб, бу бўйича ўзининг муаллифлик китобини ҳам нашр этган. Ментал арифметикани ўқитиш бўйича ўз дастурини ишлаб чиққан тумандошимиз ҳозирда ўз методикаси бўйича қўшни туманлардан ҳам ўқитувчиларни тайёрламоқда.

Тиллабоевнинг ўқувчилари ментал арифметика олимпиадаларида вилоятларда ҳам ғолибликни қўлга киритишган.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон туман ҳокимлиги мазкур ютуқ билан иқтидорли ўқувчиларимизни, уларнинг устозлари ва ота-оналарини самимий муборакбод этади. Ўқувчиларимизнинг эришган ҳар бир ютуқлари бизга ҳам доимо катта фахр ва ифтихор бағишлашини мамнуният билан билдирамиз. Уларнинг келгуси ўқишларида ва нуфузли мусобақалардаги иштирокида улкан зафарлар тилаймиз.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати