Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МАСЪУЛИЯТ ВА ИШОНЧ ҲИССИ ОШИРИЛДИ

×

 2019-12-23 19:29:39    71

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани марказида Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тактик ўқув машғулот ўтказилди.

Туман ҳокими-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруғига асосан ўтказилган махсус-тактик ўқув машғулотида туман ҳокимлиги, фавқулодда вазиятлар бўлими, ёнғин хавфсизлиги бўлими, ички ишлар бўлими, тиббиёт бирлашмаси, эълектр таъминоти корхонаси, “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ туман филиали, телекоммуникациялар боғланмаси, ДСЭНМ ҳамда “Сувоқова” ДУК туман филиали ходимлари иштирок этди. Ўқув тактик машғулотига 33 нафар ходим ва  8 та техника воситалари сафарбар этилди. 

Мазкур ўқув тактик машғулот уч босқичда амалга оширилиб, дастлаб доимий тайёргарликдаги тузилмаларга “Йиғин” сигнали берилди. Уларнинг тайёргарлиги, махсус асбоб-анжомларининг шайлиги, техникаларнинг етарли миқдорда ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан таъминланганлиги саф кўриги орқали кўриб чиқилди.

Навбатдаги босқичда, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан фуқароларнинг табиий ва ис газидан ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш, хаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда жабрланган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирлари амалда кўрсатиб берилди.

Сўнгги босқичда туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан электр таъминоти тизимидаги юзага келиши мумкин бўлган аварияларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича кўргазмали ҳаракатлар намойиш этилди.  

Мазкур тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад фавқулодда вазиятлар давлат тизими ҳудудий тузилмаларининг  ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш, доимий тайёргарликдаги хизматларнинг оммавий сайиллар ўтказиладиган жойларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасидаги амалий кўникмаларини такомиллаштиришдан иборат.

Бу каби ўқув машғулотларда албатта хизматчилар юксак касбий маҳоратга ва мустаҳкам иродага эга бўлишади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати