Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳам сайловда овоз бердилар

×

 2019-12-22 20:10:19    87

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг барча ҳудудларида катта сиёсий тадбир шукуҳи ҳукмрон. Тумандаги барча сайлов участкалари кўркамлик ва салобат оғушида. Келажакка ишонч ва иштиёқ туйғулари ҳаммани бирдек тўлқинлантираётгани сезилиб турибди.

Туманнинг Қайқуобод маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдупатто ота Абдурахмонов бугунги сайловда ўзи танлаган номзодларга овоз берди.

Отахон рўйхатдан ўтган 122-сайлов участкаси комиссияси аъзолари уруш фахрийсининг хонадонларига кириб борганда, уларни сабрсизлик билан кутаётганликларини айтиб, мустақиллигимизни, мамлакатимизда барча соҳаларда эришилаётган барқарорликни қадрлашни уқтирдилар.

- Номзодлар ҳақидаги маълумотларни, уларнинг дастурлари ҳақида фарзандларимдан, набираларимдан сўраб, хабар топганман. Ғалабанинг 74 йиллигидан сўнг ҳам мустақил юртимнинг равнақига дахлдор катта сиёсий тадбирда яна бевосита иштирок этаётганим учун Яратганга шукроналик келтираман, - дейди 94 ёшни қаршилаган Абдупатто ота.

Зинаша маҳалласида яшовчи яна бир Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Охунжон Мирзаев ҳам 100-участка сайлов комиссияси аъзолари кўмагидан сайлаш ҳуқуқини амалга оширди.

- Мен кўп сайловларни кўрганман. Бироз бетоблигимга қарамай, бугунги сайловда иштирок этишни ҳам чин дилдан истаётгандим. - дейди 95 ёшни қаршилаган Охунжон ота. – Мамлакатимизда биз каби кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эҳтиромдан кўнглимиз тоғдек кўтарилмоқда. Ватанимиз тараққиёти, аҳолини фаровон турмуш тарзини таъминлашга ўз хиссасини қўшадиган муносиб номзодларга овоз бердим.

Тумандаги 126 ҳамда 130-сайлов участкаларидан рўйхатга олинган  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳам сайловда иштирок этишди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати