Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 103 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ФАРЗАНДЛАРИМИЗ КАМОЛИ, ВАТАНИМИЗНИНГ ПОРЛОҚ КЕЛАЖАГИ УЧУН ОВОЗ БЕРДИК

×

 2019-12-22 20:01:33    78

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби,  Ўзбекистон туманида ҳам депутатлар сайловлари миллий қонунчилик ва умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартларига мувофиқ ҳолда юксак уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Бугун эрта тонгданоқ туманимиздаги барча сайлов участкалари сайловчилар билан гавжумлашиб, ҳар бир сайловчи Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуларини намоён этиб, озод ва ҳур диёримизни янада гуллаб яшнашига хизмат қиладиган энг муносиб номзодлар учун овоз беришмоқда.

Сайловларда ёши улуғ отахону-онахонлар, меҳнат фахрийлари ҳам фаол иштирок этишиб, ёшларга муносиб ўрнак бўлишмоқда.

  Назиржон Атахонов, меҳнат фахрийси, 69 ёш:

- Халқимизнинг тинч-тотув, баҳамжиҳат ва аҳил яшаб меҳнат қилаётгани бизнинг энг катта бойлигимиз. Юртимизда ёшларга имконият йўллари очиқ, кексалар ҳамма жойда эъзозда.

Биз кекса авлод вакиллари, ҳатто бизнинг ота-боболаримиз бундай ҳур, озод ва обод кунларни орзу қилиб яшаган. Не бахтки, истиқлолни кўриш, унинг неъматидан баҳраманд бўлиш бизларга насиб этди. Шу боис ҳам биз қариялар тилидан шукроналик тушмайди.

Партияларнинг сайловолди дастурлари билан танишдим. Ҳудудимиздан кўрсатилган номзодларнинг таржимаи-ҳоллари, келгусидаги режа ва мақсадлари ҳақида ҳам батафсил ўрганиб чиқдим. Шундан келиб чиқиб, муносиб номзодлар учун ўз овозимни бердим.

Яшархон Худойбердиев, меҳнат фахрийси, 75 ёш:

- Ҳаётим давомида кўп марта сайловларда иштирок этганман. Лекин истиқлол йилларидаги сайловлар ҳаққонийлиги, очиқ ва ошкора ҳамда барча сайловчиларнинг баланд руҳда қатнашиши билан диққатга сазовор эканини таъкидламоқчиман. Айниқса бу йилги сайловларнинг ўзгача руҳда ўтаётганлиги,  сайловчиларга яратилаётган қулайликлар ҳар бир фуқарони бу муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга ундади.

Фарзандларим, набираларимнинг порлоқ келажаги, юртимиз истиқболи учун овоз бердим.

  Иброхимжон Тожибоев, меҳнат фахрийси, 67 ёш:

- Мен сайлов участкасига келиб, мамлакатимиз келажаги учун ўзим муносиб деб билган номзодларга овоз берганимдан мамнунман. Маҳалладошларим, қўшниларимнинг ҳам сайловда фаоллигини кўриб янада қувондим. Ҳамманинг юзида табассум, кайфияти кўтаринки. Бу – бугунимиздан шукрона, эртанги кунимиздан кўнглимиз тўқлиги ва мамлакатимизнинг порлоқ истиқболига мустаҳкам ишончимиз ифодаси.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати