Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Биринчи марта овоз бердим

×

 2019-12-22 19:52:35    96

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизнинг  «Ғалаба» кўчасидаги 916-сайлов участкасида ҳам сайлов жараёнлари қизғин давом этмоқда. “Боғи Эрам”, “Оқтепадашт” маҳаллалари аҳли, сайлов жараёнларида фаол иштирок этишмоқда.

Ёруғ ва шинам фойеда сайловчилар учун барча қулайликлар яратилган. Сайловчиларни рўйхатга олиш, овоз бериш кабиналари намунали ташкил этилган. Айниқса, сайловда илк марта иштирок этаётган 94 нафар ёшлар мазкур тайёргарликларни кўриб, албатта ҳайратланишлари, Ватанга муҳаббати чандон ошиши аниқ. Зеро, уларнинг кўзидаги ҳавас барчамизга ғурур-ифтихор бағишлайди.

Худди шундай, сайловларда биринчи марта иштирок этаётган Бахтиёржон Обидов ҳам катта қизиқиш билан овоз берди.

- Илгари сайловда овоз бераётган ёши катта одамларни кўриб, уларга ҳавас қилардим. Биринчи марта овоз бераётганим сабабли, бироз ҳаяжонландим. Тўғрисини айтсам, ҳозир ўзимни росмана улғайган, катта бир сиёсий жараён иштирокчиси, деб сезяпман. Депутатликка номзоди кўрсатилган ҳар бир номзоднинг сайловчилар билан учрашувларини кузатиб бордим. Уларнинг таржимаи ҳоли билан тўлиқ танишиб чиқдим,- дейди хусусий тадбиркор Бахтиёржон Обидов- Шундан келиб чиқиб, ўзим танлаган номзодларга овоз бердим.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати