Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида сайлов байрамона кайфиятда ўтмоқда

×

 2019-12-22 19:35:19    165

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайловлар қизғин давом этмоқда. Яйпан шаҳридаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида жойлашган 855-сайлов участкаси аҳоли билан гавжум. Кўчада янграётган карнай-сурнай ва доира садолари бугунги кунга янада байрамона шукуҳ ва руҳ бағишламоқда.

Ушбу сиёсий жараёнга Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов компанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Асосий тадбирлар дастури асосида пухта тайёгарлик кўрилди. Маҳалла кўмагида ҳудуддаги сайловчилар рўйхати шакллантирилиб, барча танишиши учун қулай бўлган жойга жойлаштирилди. 855-сайлов участкасида 2 минг 825 нафардан ортиқ сайловчи рўйхатга олинди. Фуқароларнинг яширин овоз бериши учун кабиналар тайёрланди. Сайлов бюллетенлари бериш учун жой ажратилган ва сайлов қутилари ўрнатилди.

– Юртдошларимизда мазкур сайловда овоз бериш орқали юртга дахлдорлик ҳисси,  янада ёруғ келажакни қуришга ҳисса қўшиш истаги юқорилиги сезилиб турибди, – дейди 855-сайлов участкаси раиси Маъмурахон Усмонова. – Уларнинг бу хоҳиш-иродасини амалга ошириши учун сайлов участкамизда барча шароит яратилган. Белгиланган муддатларда ҳудудимиздаги барча сайловчиларга таклифнома тарқатилди. Бирин-кетин улар ўзлари учун муносиб бўлган номзодларга овоз бериб чиқмоқда.

Участка комиссиясининг самарали фаолият кўрсатиши учун бинода барча шарт-шароит яратилган. Замонавий компьютер ва алоқа воситалари, зарур мебель ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган.

– Сайлов байрамона кайфиятда ўтмоқда. Юртдошларимиз ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда муносиб номзодга овоз бермоқда., – дейди Туркистон кўчасида яшовчи Муроджон Худойбердиев. – Мен ҳам мамлакатимиз келажагини, вилоятимиз ва туманимиз истиқболини ўйлайдиган, эртанги кун равнақи учун самарали меҳнат қиладиган муносиб номзодларга овоз бердим.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати