Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқаро кузатувчилар Ўзбекистон туманидаги сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишдилар

×

 2019-12-21 19:32:32    196

PDF yuklash
Chop etish


Эртага, 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун ўтказиладиган сайловлар дунё миқёсида ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боис “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтказилаётган муҳим сиёсий жараёнда бевосита қатнашиш мақсадида келган халқаро кузатувчилар миссиялари сайловга тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишмоқда.

Хусусан, бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси кузатувчилари Ўзбекистон туманига ташриф буюрди.

Халқаро кузатувчилар - Павел Уль (Чехия) ва Сауле Козубаева (Қозоғистон) хоним Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 102-Яйпан сайлов округида бўлиб, тайёргарлик жараёнлари билан танишдилар. Округ сайлов комиссияси раиси билан бўлган суҳбат давомида округ фаолиятига доир маълумотларга эга бўлди.

Шунингдек, халқаро кузатувчилар туманимиздаги 95, 104, 105, 106, 855, 915 ҳамда 918-сайлов участкалари фаолияти билан ҳам танишди. Участка масъуллари меҳмонларни сайлов куни бўладиган жараёнлар билан тўлиқ таништириб, участка сайлов комиссияси фаолияти ҳақида ҳам батафсил маълумот берди.

Сайловга тайёргарлик ишларини кузатиш якунида, мехмонлар участка комиссияси раисларига эртанги сайловларни муваффақиятли ўтишини тилашди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати