Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 59 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайловни уюшқоқлик билан ўтказамиз

×

 2019-12-20 21:05:20    87

PDF yuklash
Chop etish


Туманимиздаги барча сайлов участкаларида бўлажак сайловларга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. 

“Ислом” маҳалласидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 119-сайлов участкаси давлат рамзлари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, зарур адабиёт ва қўлланмалар, овоз бериш кабина ҳамда қутилари билан таъминланган.

- Сайловга тайёргарлик ишлари тасдиқланган режа асосида олиб борилмоқда, - дейди участка сайлов комиссияси раиси Дилфузахон Холиқова. - Комиссия аъзолари ўртасида вазифалар аввалдан тўғри тақсимлаб олингани ишни самарали ташкиллаштириш имконини бераяпти.

Комиссия аъзоларининг аксарияти бу соҳада етарли тажрибага эга. Шундай бўлса-да, Марказий сайлов комиссиясининг ташаббуси билан ўтказилган ҳудудий семинарларда фаол иштирок этишиб, сайлов қонунчилигига доир билим ва кўникмаларни янада мустаҳкамлашган.

Участкада эмин-эркин овоз бериш учун барча шарт-шароит ҳамда қулайликлар яратилган. Жисмоний имконияти чекланган сайловчиларнинг бинога кириши ва чиқиши учун алоҳида йўлаклар ҳозирланган. Соғлиғи ёки ёши туфайли сайлов участкасига кела олмайдиган фуқароларга овоз беришни уларнинг уйида ташкил этиш учун ҳам тайёргарлик кўрилиб, масъул аъзолар белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати