Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Шўрсув” сайловга тайёр
2019-12-20 20:50:55 168
Мамлакатимизда бўлиб ўтадиган катта сиёсий тадбир-сайловларга 2 кун қолди.
Тумандаги “Шўрсув” маҳалла фуқаролар йиғинида 106-сайлов участкаси ташкил этилган. Бу ерда ҳам кутилаётган сиёсий жараёнларга қизғин таёргарлик кўрилди.
Хоналар давлат рамзлари, сайлов билан боғлиқ кўргазмали воситалар, қонунлар, адабиётлар ва зарур техникалар билан таъминланган.
Сайлов кунига эса байрам ярмаркалари, хавфсизликни таъминлаш, сайловчилар учун тиббиёт ходимларидан иборат навбатчилик йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
- Сайловни юқори савияда ўтказишда аҳолига ҳар томонлама шароит яратиш муҳим, - дейди 106-сайлов участкаси комиссияси раиси Абдулазиз Қодиров. - Сайлов участкамиз сайлов кунига белгиланган тартибда шай холатга келтирилди. Сайловчилар учун 3 та овоз бериш кабинаси, 2 та сайлов қутиси мавжуд.
- Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар маҳалламизда истиқомат қилувчи сайловчилар билан бевосита мулоқотлар ташкил этилиб, ўз сайловолди дастурлари билан батафсил таништириб ўтишди, - дейди участкаси комиссияси раисининг ўринбосари, МФЙ раиси Зарифахон Аббазова. - Албатта, муносиб номзодларни сайлаш ва улар билан бирга юрт равнақи йўлида хизмат қилиш барчамизнинг бурчимиздир.
Участка сайлов комиссияси ҳудудда ўтказилган хатлов натижаларида аниқланган 16 нафар бемор ва кексаларнинг уйларига бориб овоз беришни ташкил этиш чора-тадбирларини кўрган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати