Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тумандаги “Баркамол авлод” болалар марказининг Ахборот-ресурс маркази янги китоблар билан бойиди

×

 2019-12-18 20:22:54    88

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилаётган алоҳида эътибор халқимиз тафаккурини юксалтириш, ёш авлодни мустақил фикрлайдиган юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялашда муҳим омил бўлмоқда.

Китоб шундай мўъжизаки, унда бутун оламни кўриш мумкин. Яхши китоб офтобга қиёсланишида ҳам ҳикмат кўп.

Тумандаги “Баркамол авлод” болалар маркази ўқувчиларни мактабдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёшларни келажакда ўзлари хохлаган касбни эгаллашларида яқиндан кўмакчидир.

Куни-кеча марказнинг кутубхонаси янги китоблар жамланмаси билан бойиб, умумий китоб фонди 3100 нусхага етказилди, шунингдек 1500 та электрон китоб фонди ҳам мавжуд.


“Фарғона китоб олами” масъулияти чекланган жамиятидан келтирилган янги китоблар кутубхонага доимий қатновчи 300 нафардан ортиқ фаол китобхонлар томонидан катта қувонч билан кутиб олинди. Ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарларидан иборат китоблар жамланмасини ахборот-ресурс маркази ходимлари қисқа вақтда ҳисобдан ўтказиб, ўқувчилар ва бошқа китобхонларга етказиб беришни бошлаб юборишди.

– Бугун бизнинг кутубхонамиз катта хазина билан бойиди, – дейди марказ ўқувчилар ўз хурсандчиликларини яшира олмай. – Келтирилган китоблар орасида биз шу пайтгача ўқимаган ёки излаб юрган бадиий адабиётлар ҳам кўп экан. Биз уларнинг ҳаммасини ўқиб чиқишга, китоблар орқали ҳаётда ўз ўрнимизни топишга ва мамлакатимизнинг янада ривожи йўлида хизмат қилишга албатта ваъда берамиз.

Маълумот учун, бугунги кунда марказ кутубхонасининг фондида 1520 дан ортиқ кирилча, 1500 дан ортиқ лотинча, 40 та рус тилидаги ҳамда 35 та бошқа хорижий тиллардаги китоблар мавжуд.  

Жорий йил давомида кутубхонага қатнов сони 3150 тани ташкил этиб, китобхонларга мутолаа учун 6300 дан ортиқ китоблар берилган. 

Дарҳақиқат, китоблар билан бирлашган халқнинг мақсади аниқ, борар манзили ойдин бўлади.

Кутубхонага албатта борайлик азиз ёшлар, қадрли тумандошлар, ҳаётимизга янада мазмун ва зиё бағишлайлик!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати