Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 119 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2020 йилда фермер хўжаликлари томонидан боғчалар ташкил этилади

×

 2019-12-16 17:11:22    100

PDF yuklash
Chop etish


2020 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликлари экотуризмни ривожлантириш ва мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш билан ҳам шуғулланади. Бу ҳақда кун.уз интернет нашри хабар қилмоқда.

"Келгуси йилда 22 та йўналиш бўйича 11,957 та фермер хўжалиги кўп тармоқли тизимга ўтказилади. Йил давомида 2,2 трлн. сўм маблағ асосида 12,4787 та лойиҳа амалга оширилади. Натижада 41 мингдан ортиқ кишининг иш билан бандлиги таъминланади”, − дейди қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Шуҳрат Тешаев Сенатнинг 25-ялпи мажлисида.  

Вазир ўринбосарига кўра, 2020 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш дастурига асосан, фермер хўжаликлари экотуризмни ривожлантириш ва мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш билан шуғулланади.

43 та фермер хўжалиги томонидан 3500 ўринга эга боғча ташкил этилади”, − дея Шуҳрат Тешаевнинг сўзларини келтирмоқда Кун.уз мухбири.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати