Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Келаси ўқув йилидан 4 та фан бирлаштирилиб, «Тарбия» фани сифатида ўқитилади

×

 2019-12-16 16:58:07    88

PDF yuklash
Chop etish


Халқ таълими вазирлиги томонидан “Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий қилиш чоралари тўғрисида” қарор лойиҳаси муҳокама учун қўйилди.

Бу ҳақда соф.уз нашри хабар бермоқда.

Лойиҳада Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг ёши ва психофизиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий ғоя ва маънавият асослари” ва “Дунё динлари тарихи” каби фанларни бирлаштирган ҳолда ягона “Тарбия” фанини босқичма-босқич жорий қилинади.

“Тарбия” фани 1-9-синфларда 2020-2021 ўқув йилидан, 10-11-синфларида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда “Тарбия” фани бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини ва ўқув дастурларини ишлаб чиқади.

Шунингдек, 2020 йилнинг апрель-май ойларида “Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг тажриба вариантларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларида тажриба-синовдан ўтказилади.

Умумтаълим мактабларида “Тарбия” фанидан дарс берувчи “Бошланғич таълим”, “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих” мутахассислигига эга ўқитувчиларни халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказларида мақсадли малака ошириш курсларига жалб этилади.

1-синф, меҳрибонлик уйлари, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчиларини, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар фарзандларини, шунингдек ўқитувчиларни ижара асосида дарсликлар билан бирламчи таъминлаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади.

Лойиҳага кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига бир ой муддатда олий таълим муассасаларидаги “Бошланғич таълим”, “Тарих”, “Ўзбек филологияси”, “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ”, “Педагогика ва психология” йўналишларида таҳсил олаётган 2019-2020 ўқув йили битирувчи курсларининг ўқув режа, дастур ва малака талабларига “Тарбия” фанини ўқитиш ҳуқуқини берувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати