Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 168 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайловга оз муддат қолди: округ ва участка сайлов комиссиялари фаоллари шарафли ва улкан масъулият олдида

×

 2019-12-14 21:47:31    131

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар ўтказилиши арафасида.

Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда катта аҳамият касб этади.

22 декабр куни бўлиб ўтадиган сайловлар Ватанимиз янги тарихида ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланади. Зеро, мамлакатимиз келажаги, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг суръати ва давомийлиги, ички ва ташқи сиёсатимиз сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқ.

Бугун, Ўзбекистон туманидаги округ ва участка сайлов комиссиялари фаоллари учун 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган йиғилишнинг асосий мақсади шу каби масалаларга бағишланди.

Йиғилишда Марказий сайлов комиссияси азоси Қозихонова Орзигул Мўйдиновна ҳамда Марказий сайлов комиссияси эксперти Нажмиддинов Равшанбек Душанбаевичлар иштирок этишди. 

Таъкидландики, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси, шунингдек, ҳар бир ташкилот ва муассалар сайловларнинг очиқ-ошкоралиги ва шаффофлиги таъминланишига муайян ҳисса қўшиши учун ҳуқуқий асос яратилган. Фуқаролар ушбу имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб, янги парламент ва янги маҳаллий Кенгашларни шакллантиришда фаол қатнашишлари муҳим аҳамият касб этади.

Бунда, тумандаги округ ва участка сайлов комиссиялари фаолларининг ҳам ўрни ва масъулияти муҳим ўрин тутади.

Экспертлар, туманда сайловга тайёргарлик жараёнлари, участка сайлов комиссияларининг муҳим сиёсий тадбирни муносиб ўтказиш учун нечоғлик шайлиги тўғрисида таҳлилий маълумотлар бериб, келгусида амалга ошириш лозим бўлган вазифалар тўғрисида таькидланди.


Округ ва участка сайлов комиссиялари фаолларига амалдаги сайлов қонунчилигига асосан биноан овоз бериш куни амалга ошириладиган ҳаракатлар тўғрисида яна бир бор батафсил кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Йиғилиш савол-жавоблар ва конструктив мулоқот шаклида ўтди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати