Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Катта Тагобдаги сайёр қабулда ҳам муаммоларга ечим топилди

×

 2019-12-13 21:25:09    101

PDF yuklash
Chop etish


Катта Тагоб маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев ўтказган сайёр қабулда 40 дан зиёд фуқаролар иштирок этишиб, турли ижтимоий - иқтисодий аҳамиятга эга масалалар юзасидан мурожаат қилди.

Сайёр қабул жараёнида фуқароларнинг тоза ичимлик суви билан таъминоти, электр энергияси, кўчаларни асфальтлаш, суюлтирилган газ балон олиш каби масалаларга оид кўплаб мурожаатлари тингланди.

- Қишлоғимизда электр энергияси таъминотини яхшилаш учун, янги трансформатор пунктини ўрнатишда амалий ёрдам берсангиз, - дейди Уч уйлик кўчасида истиқомат қилувчи Анваржон Мажидов. 

Қабулда иштирок этаётган туман электр таъминоти корхонаси вакиллари ҳамда бошқа маъсуллар билан жойида маслаҳатлашиб, барча ҳисоб-китоблар чиқарилиб, 2020 йилнинг 1-чорак якунига кўра маҳаллий бюджетдан ортирилган маблағлар ҳисобидан 48 млн. сўмлик янги трансформатор пункти ўрнатилишига қатъий келишиб олинди.

Шунингдек, қабул давомида қишлоқдаги уч нафар аёллар- Зиёлилар кўчасида истиқомат қилувчи Тожихон Узоқова ва Кароматхон Туранова, Сой кўчасидан Махарамхон Шерназароваларнинг ҳар уччовлари ҳам суюлтирилган газ балонига бўлган эҳтиёжлари тўғрисида мурожаат қилишди.

Қабулда ҳозир бўлган “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ туман филиали вакилларига масалани имкон қадар жойида ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди. Ижро узоққа чўзилмади, газ балонлари келтирилиб, ҳар уччала аёлларнинг хонадонлари учун тегишли тартибда расмийлаштириб берилди.

Шу каби бошқа муаммоларнинг ҳам имкон қадар жойида ҳал этиш чоралари кўрилиб, ўрганилиши ва муддат талаб этадиган масалаларнинг ечими юзасидан масъуллар бириктирилди.

Амалий натижалар билан якунланган сайёр қабул фуқароларнинг розилигини таъминлаш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати